Аллоҳнинг борлигига ишонишга қодирмисиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон ва илмий далиллар

Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлақ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. Бy ақлнинг самараларидан биридир. Борлиққа назар солинса ва коинотдаги нарсалар синчиклаб ўрганилса, барча нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганининг, балки улар бир яратгувчи томонидан яратилганининг гувоҳи бўламиз.

Инсоният тарихи ва тафаккур тараққиёти тарихи диний бўлмаган манбалардан ўрганилса ҳам, яратгувчи кучга бўлган эътиқод ўша яратувчининг борлигига кўрсатиладиган далиллардан олдин вужудга келгани аён бўлади. Умуман, диний билимларга таянмай туриб яратувчига нисбатан ақиданинг пайдо бўлган вақтини аниқлаш қийин. Зеро, ҳаммадан қудратли ҳамда мангу барҳаёт Зот ҳақидаги фикр ва мушоҳада, бошқа билимлар қатори ўзимиз сезмаган ҳолда пайдо бўлади.

Инсоннинг Аллоҳга бўлган эътиқоди ривожлана боргандан сўнг, Аллоҳ пайғамбарларини одамларга тўғри йўлни кўрсатиш учун даъват этиб, уларни мўъжизалар билан қўллаб-қувватлади. Мўъжиза инсоннинг қудрати етмайдиган одатдан ташқари амаллар бўлиб, уни кўргандан сўнггина одамлар пайғамбарларнинг Аллоҳнинг ҳақиқий элчилари эканлигига ишонганлар. Исломда эса инсонларни Аллоҳга ишонтириш учун ақлни ишга солиш услуби қўлланган. Бу ҳолат бошқа динларда учрамайди. Қуръон оятлари ҳам Аллоҳга иймон келтириш учун ақлий далилларга суянишга чақирган. Табиийки, «Қандай далиллар?» деган савол туғилади.

Энг катта далил

Аллоҳнинг борлигига энг улкан далиллардан бири галактикамиздир. Ўзимиз яшаб турган Ер ва унинг атрофидаги сон-саноқсиз юлдузлар ҳақида фикр юритиб ўйлаб кўрсак, кишини ҳайратга соладиган даражада ажойиботларни кўрамиз. Буларга инсоф билан назар солган кишининг, албатта, яратувчининг улуғлигига иймони зиёда бўлмасдан иложи йўқ.

Қуръони Каримдаги кўпгина оятлар ҳам инсонни мана шу борлиқнинг яратилишига, осмону ерга назар солиб фикр юритиш ва уларнинг сирларини билиб, ўзининг иймонини бақувват қилиб, шак-шубҳаларини ўзидан йироқлаштиришга чақиради.

Жумладан «Юнус» сурасида: «Сен: «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар», деб айт», дейилган бўлса (101-оят), «Аъроф» сурасида эса: «Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми?» дейилади (185-оят).

Қуръони Карим таъбири билан айтганда, мана шу борлиққа назар солиб, ундаги ҳикмату сирларни билиб туриб ҳам Аллоҳга ишонмаганларга бошқа далил йўқдир. Чунки шуларни кўриб туриб Аллоҳга ишонмаганларга бошқа далиллар таъсир қилмайди. Мўминлар эса шу борлиқнинг яралишини Аллоҳнинг борлигига далил қилиб келтирадилар.

Қуръони каримда: «Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ ила яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун оят-белги бордир», дейилган («Анкабут» сураси, 44-оят).

«Жосия» сурасида эса: «Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят-белгилар бордир», дейилган (3-оят).

«Борлиқ» нима дегани? Мунажжимларнинг айтишича, Еримиз қуёш системасидаги бир кичик сайёра ҳисобланади. Қуёш системаси эса умумий галактикадан бир парча. У эса, ўз навбатида, мунажжим тили билан айтганда, юлдуз шаҳарлари тўпламидан бир шаҳар, холос. Xўп, галактикамиздаги юлдузлар нечта? Оддий кўз билан қараганда, ердан туриб кўриш мумкин бўлган юлдузлар сони 6000 тадан ошмайди. Лекин махсус асбоблар орқали кузатилса, бутунлай ўзгача манзаранинг гувоҳи бўлинади. Юлдузларнинг умумий сони қирқ минг миллиондан юз минг миллионгача бўлиши мумкин! Бу юлдузлар ҳажмини нисбат келтириш йўли билан таърифласак, қуёш ҳам шу юлдузларнинг биридир. Лекин у бизга яқин бўлганлиги сабабли катта кўринади, холос. Аслида, қуёш ўртача юлдуз ҳисобланади.

Ҳозирги вақтгача кашф қилинган юлдузлардан энг миттиси «Ванманин» юлдузи бўлиб, у Ердан озгина каттароқдир. Шундай юлдузлардан миллион донасини олиб, қуёшнинг ичига жойлаштирилса яна бўш жой қолар экан. Бошқа бир юлдузнинг номи «Манкабил Жавзо» бўлиб, катталиги шу даражада эканки, қуёш ҳажмидаги юлдузлардан бир неча миллионини унинг ичига жойласа бўлар экан.

Энди бу юлдузларнинг биздан узоқлиги ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Фазодаги юлдузларнинг бир-биридан узоқлигини тасаввур қилиш учун қуёш галактикасидаги юлдузлар торгина бир бурчакда қолиб кетган юлдузлар ҳисобланишини эслаш кифоя. Мисол учун, қуёш биздан 93 миллион мил узоқликдадир, яъни ойга қараганда 400 марта узоқ. Лекин бошқа юлдузлар масофасини ўлчамоқчи бўлсак, бизга триллион ҳисоби ҳам етишмайди. Шунинг учун ҳам, мунажжимлар масофани ўлчаш учун ёруғлик тезлигини ишлатадилар. Уларнинг ҳисобича, ёруғлик тезлиги секундига 186 минг мил экан. Қуёш галактикасидаги узоқ сайёралардан бири «Плутон»дан чиққан нур тўрт-беш соатда ерга етиб келади. Бошқа галактикадаги юлдузлардан чиққан нур тўрт-беш йилда, ҳозирча энг кучли асбоблар билан кўришга муваффақ бўлинган юлдузлардан чиққан нур эса икки миллион йилда етиб келади. Яна эътиборга сазовор нарса шуки, галактикамиз ўз ўқи атрофида секин айланади. Албатта, мана шу миллиардлаб юлдузлар ва уларнинг тартибли равишда тизилиб туриши, маълум бир қонуниятга биноан ҳаракатланиши, бир-бири билан тўқнашиб кетмаслиги Аллоҳнинг борлигига очиқ-ойдин далилдир.

Қуръони каримнинг «Воқеъа» сурасида: «Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. Албатта, агар билсангиз, бу – улуғ қасамдир», дейилган (75, 76-оят).

Бунинг сирига фақат яқиндагина, мунажжим олимлар улкан телескоплар орқали коинотнинг махфий сирларини қисман ўрганганларидан сўнг, тушуниб етилди. Эйнштейн шундай деган эди: «Менинг диним чегарасиз бир улкан руҳга бўлган ажабланишимдан иборатдир. Бу руҳнинг қудратидан бизнинг арзимас ақлимиз ўзи идрок қилганича баъзи бир нарсаларни кашф қилган, холос. Бу чуқур иймонни ва олий илоҳий кучни тушуниб етиш учун мана шу коинотга қараб турсам, у Аллоҳнинг борлигини қалбимга солади».

Америка Табиий Фанлар академиясининг аъзоси Марит Стенли шундай дейди: «Борлиқдаги барча нарсалар Аллоҳнинг борлигига гувоҳлик беради, унинг қудрати ва улканлигига далил бўлади. Биз, олимлар, бу борлиқдаги баъзи бир нарсаларни текшириб кўрганимизда, Аллоҳнинг ҳикмати, қўли ва қудрати билан яратилган нарсаларни мулоҳаза қилишдан нарига ўта олмаймиз».

Шундай экан, биз борлиқни кўриб туриб, унинг ҳақиқатларини билиб туриб, Аллоҳга ишонмай нима қиламиз?! Аниқроғи, Қуръони Каримда келтирилган қуйидаги оятларни такрор эсга олмай иложимиз йўқ: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: «Роббимиз буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин», деб айтадилар («Оли Имрон» сураси, 190, 191-оятлар).

 
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ. Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ушбу сайтни кўриб, жуда мамнун бўлдим. Мени анчадан бери давоми...

19:58 / 20.11.2016 3214
embedhttpswww.youtube.comwatchvgsRgrEdAegfeatureyoutu.beembed

10:51 / 05.06.2018 3379
Литванинг Вильнюс шаҳрида мусулмонларга масжид қуриш учун ер ажратилди. У тўрт йилдан сўнг қурилади, деб давоми...

00:55 / 30.08.2019 3857
Биласизми Милҳон алҚайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

16:13 / 07.01.2020 5306