Супер чак-чак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Керакли маҳсулотлар:

- 500 г маргарин - 4 та тухум сариғи - 1 пиёла шакар - 1 пиёла қатиқ

- 0,5 чой қошиқ сода(уксусга ўлдирилган) ёки қабартма(разрыхлитель) - 1 та қуюлтирилган сут (сгущенное молоко) - 1 та ирис - 5-6 пиёла ун Тайёрланиши: маргарин, ун ва шакар уқаланади. 4 та тухум сариғи, қатиқ,  сода (ёки қабартма) солиб, хамир  қилинади. Хамирни 8 та зувалачаларга бўлиб олиб, музлатгичга 1-2 соатга қўйилади. Қотган хамир гўштқиймалагичнинг катта тишидан товага бир қатор қилиб чиқарилади. Хамирлар устма-уст тушмаслиги керак. Қиздирилган духовкада пишириб олинади. Пишган хамирлар тоғорага йиғиб олинади. Ирис билан қуюлтирилган сут миксерда аралаштирилиб, хамир устига қуйилади. Қолипга солиб, текисланади ва қотиши учун музлатгичга 1 соатга қўйилади. Бекажонлар ўзларининг дидларига қараб, пишириқ устини безашлари мумкин. Бунинг учун шоколадли глазурдан фойдаланиш мумкин. Тайёр ширинликни кичик бўлакларга бўлиб, ликобчаларга тузаб, дастурхонга тортилади.

 Дилафруз тайёрлади.

</p

Мавзуга оид мақолалар
Савол Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзосидан чиққан ел таҳоратни бузадими Жавоб . «Эркак ва давоми...

21:02 / 13.01.2017 6418
embedhttpswww.youtube.comwatchv1PmFWAVo2Uembed

15:12 / 23.11.2018 4688
Саҳобиялар ҳаёти Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Ислом учун ўзини фидо қилган биринчи аёл, жасорат, давоми...

21:00 / 04.11.2019 13733
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 6278