Қалб зиёси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Қалбимизни Исломга муҳаббатли қалблардан қилиб яратган бўлсин, омин. Қалбимизни, онгимизни, тўғри йўлга бошласин. Инсонлар бу дунёдаги  хақиқий бойлик бу ота-онамиз ва бизга берилган умр эканлигини ёдидан кўтармасин. Унга берилган умрини қадрига етиб, вақтини зоя кетказмасин. Аллоҳим бизга шундай умрни ато этибдими, демак, биз умримизни яхши, солиҳ амаллар билан ибодат билан ўтказайлик. Барча бандалар қалбида Аллоҳга бўлган қўрқув ва муҳаббатни унутмасин. Зеро, Аллоҳим барчасини билгувчидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларини Аллоҳим раҳматига олган бўлсин. Аллоҳим шундай бандаларини кўп яратсин!!! Қалбимизда, онгимизда қолгандир жавоблари, Энди кимга савол бериб, кутамиз жавобларни. Қийналамиз ҳаётда, бу дунёни ўйласак, Жаннатга йўл оламиз солиҳ амаллар қилсак. Қалбимизда қолгандир оловли жавоблари, Биз ҳам беравердик ҳавойи саволларни. Жавоб олдик бирдан-бир, умидимиз ўчоғи, Қайнаб келаверарди саволимиз булоғи. Қалбим ҳамон қийналади сизни кўрмаганимга, Лоақал, битта ҳам савол бермаганимга. Мен ҳам жавоб олардим, хурсанд бўлиб қолардим. Китоблари маъноли сўзларга бойдир, албат, Қалбимизда қоларсиз сиз, Шайх, абад. Дуоларимиз бўлсин доим ижобат, Юрагимизда яшарсиз сиз ҳануз, Муҳаммад! Умматингизни Аллоҳим қилган бўлсин раҳмат. Қадрлаймиз ҳар бир сўзу фикрини, Унутмаймиз ҳеч қачон берган сабоқ-илмини. Охиратларин Обод қилсин ШАЙХ жанобларини!!!              
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларнинг исломий илмлар ривожига қўшган ҳиссалари 1қисм  САЛАФ МУСЛИМА ОЛИМАЛАР Оксфорд университети давоми...

13:55 / 20.03.2017 4959
Бир фараз қилинг, биз Қуръони Каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, давоми...

19:34 / 24.12.2016 3836
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Аллоҳ покдир ва давоми...

09:51 / 01.11.2016 4623
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Эй рафиқам.. Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш давоми...

05:31 / 27.12.2016 4729