Ислом динига кирган Янги Зеландиядан бўлган аёл Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги зеландиялик Трейси хоним Саудия Арабистонида Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди. Трейси хоним Саудия Арабистони ҳукумати тарафидан муқаддас зиёратга шахсан таклиф қилинган 73 давлатдан 6300 зиёратчи меҳмонлар сафидан жой олди.
Янги Зеландиянинг кўплаб аҳолиси сингари 15 мартдаги Крайстчерч масжидида юз берган фожеадан сўнг унинг Ислом динига бўлган муносабати ўзгарди. «Ушбу фожеадан сўнг кўплаб янги зеландияликлар Ислом динини қабул қилди», деди у.
Трейси хоним сўзларига кўра, Исломни қабул қилишига унинг мусулмон оилалар билан ўзаро муносабати пайтидаги кузатувлари ҳам туртки бўлган.
"Муслима дугонамнинг уйига ташрифим ҳаётимда кескин бурилиш ҳосил қилди. Мен уларнинг оиласидаги кучли бирдамликка ўз кўзим билан гувоҳ бўлдим. Бу менга Ислом дини ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ва динни қабул қилишга ундади ва охир-оқибат мен Ислом динига кирдим", деди ҳожи аёл.

islam.ru

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
     1. Мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот давоми...

13:54 / 04.06.2017 4123
«muslimaat.uz» жамоаси «Ҳилолнашр» нашриёти ходимлари Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм, давоми...

17:47 / 15.02.2019 3014
embedhttpswww.youtube.comwatchvYmmoMwGVpiUembed

18:34 / 14.01.2017 78634
Ҳаётингиз давомида бирор кишига зулм қилманг Агар сиз ота бўлсангиз,болаларингизга зулм қилманг Бордию сиз давоми...

21:04 / 01.06.2023 3319