Тери саломатлигига доир маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Аллоҳ таоло ҳар биримизга турли хил терини ато этган, кимдадир у мукаммал, кимдадир эса муаммоли. Ушбу мақолада биз тери турларини эмас, балки соғлом тери парвариши учун керак бўладиган асосий қоидаларни кўриб чиқмоқчимиз.

Гўзал тери ― унинг учун, албатта, қиммат косметик воситалар ёҳуд гўзаллик салонларига қатнаш эмас, асосийси ҳаёт тарзини ўзгартириш лозим. Биз доимо теримизни парвариш қиламиз, бироқ унинг кўриниши фақат ташқи парваришга боғлиқ эмас. Албатта, кремлар терининг ҳолатини яхшилайди. Лекин уйқу, кайфият ва ҳоказолар ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Қуйида соғлом терига доир бир неча маслаҳатлар берамиз: 1. Тўғри овқатланиш. Баъзи ёғ турлари терини озиқлантириб, уни ичидан юмшатади. Масалан, балиқ, ёнғоқ, зиғир ва яшил сабзавотларда бўладиган Омега-3 ёғ кислотаси. Яна овқат ва салатларга ўсимлик ёғларининг совуқ сиқимлисини(холодный отжим) қўшса, (масалан, зиғир, кунгабоқар, кунжут ва зайтун ёғлари) мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳолбуки, ёғли, қовурилган ва ярим тайёр маҳсулотлар зарарли ёғларга тўла. Терининг қуриши, яллиғланиши, ёрилиши ва ёғли ялтираши аниқ. Шоколад ва газли ичимликлардан ҳам воз кечган мақсадга мувофиқ. Агар буларнинг ҳаммасидан воз кечишингиз қийин бўлса, уларнинг зарарли таъсирини таомингизга лимон, занжабил ва куркума қўшиш билан сусайтиринг. Ҳаддан ташқари кўп ейиш ва доимо парҳезда юриш ҳам терининг ҳолатига ёмон таъсир қилади.

2. Уйқу. Мелатонин ҳақида ҳаммангиз эшитган бўлсангиз керак. Бу фойдали гормондан маҳрум бўлмаслик учун вақтида ётиб, уйқуга тўйиш лозим.

3. Кўпроқ сув ичинг. У моддалар алмашинувини тезлаштиради ва терининг ҳолатига яхши таъсир қилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

4. Тери парвариши учун воситалар танлаш. Терингиз турига қараб восита танланг ( тозаловчи, тетиклаштирувчи, юмшатувчи). Асосан, табиий косметик воситалардан фойдаланинг. Тозаловчи воситаларнинг аксариятида лаурилсульфат натрий моддаси бўлиб, терининг қуришига олиб келади. Тери парвариши учун воситаларни тўғри танланг ва ишлатишдан аввал таркиби билан танишиб чиқинг.

annisa-today.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
46. Савол Жаброил фаришта илк ваҳий билан Ҳиро ғорига келганида Пайғамбаримизга қайси суратда давоми...

16:19 / 13.12.2017 3124
Исломда фарзанд келажагига ҳали оила қурилмасдан олдин эътибор қилинади. Қуйидаги ҳадиси шариф бунга давоми...

06:06 / 23.12.2016 4282
Организмда вужудга келган темир танқислиги ҳолати ва унинг ўта камайишидан келиб чиқадиган камқонлик, давоми...

14:02 / 22.11.2016 17777
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:25 / 19.04.2018 2105