Сабзи саратоннинг олдини олади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Агар сабзини тўғрамасдан, бутунлигича қайнатилса, саратон хасталиги олдини оладиган моддалар унинг ичида кўпроқ қолади», дейишмоқда Англия шимолидаги Ньюкасл университети олимлари.

Тўғрамасдан қайнатилганида сабзи таркибидаги фойдали моддалар сақланиб қолади. Олимлар бундай хулосага каламушлар ва инсонларда ўтказган синовлари асосида келганларини айтмоқдалар. Тадқиқотчилар каламушларда ўтказган синовларида жониворлар емишига фалкаринол моддасини қўшиб берганлар. Фалкаринол саратон тарқалиши олдини оладиган моддадир. Сабзи таркибидаги фалкаринол ҳақида ньюкасллик ва даниялик олимлар 4 йил илгари бохабар бўлганлар ва каламушлардаги синовда фалкаринол едирилган кемирувчиларда саратонга чалиниш бошқаларига нисбатан камлиги аён бўлганидан кейин, тўғралган ва тўғралмаган сабзи хусусиятларини ўрганишга киришганлар. Эксперимент (тажриба) раҳбари доктора Кирстен Брандт сабзини тўғраб қайнатилганида унинг ширасини тутиб турадиган ҳужайралар ўлиши ва шираси чиқиб кетишини айтади.«Агар сиз сабзини қайнатилганидан кейин кессангиз, у ҳам тўйимли, ҳам мазали бўлади. Бу ҳамма томондан яхши», дейди Брандт хоним. Тўғралмаганида эса шира сабзи ичида қолади. Юқори ҳарорат ҳужайраларни юмшатганда сабзи таркибидаги шакар, С витамини ва фалкаринол ҳам чиқиб кетади. Доктор Брандт инсонларнинг кўзини боғлаб, бутунлигича қайнатилган ва тўғраб қайнатилган сабзи бўлакларини татиб кўришларини таклиф этган. Ҳар ўн кишидан саккизтаси тўғралмаган сабзининг таъми наригисига қараганда яхшилигини айтишган. Ньюкасл университети олимлари тадқиқотининг тўла натижалари яқинда Францияда бўлиб ўтиши режалаштирилган овқатланиш ва саломатликка бағишланган анжуманда эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 30 апрель 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан давоми...

16:26 / 01.05.2019 4864
embedhttpswww.youtube.comwatchvbQC41Wi4npQembed

14:37 / 17.11.2016 6348
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган         Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:54 / 21.11.2017 4096
Тадбир Расул ҳикмати нажот калити Аждодларга муносиб авлод бўлиш, уларнинг бой меросларини ўрганиш давоми...

20:47 / 19.03.2017 4387