Соғлом турмуш тарзи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саломатлик дарсларини сиз, азизларга сайтимиз орқали бериб боришни маъкул кўрдик. Агар сиз давомли равишда бизни кузатиб борсангиз, умид қиламизки, соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш ҳақида етарли маълумотга эга бўласиз.

Бугунги мақоламизда соғлиқни сақлаш учун умумий тавсияларни сизга ҳавола этамиз: 1.Тонг отишига 1-2 соат қолганда уйқудан уйғонмоқ лозим ва кун ботишига 1-2 соат қолганда ухламаслик керак. Бу соатларда ухлаганларнинг уйқу, чарчоқ , эринчоқликлари ортади .Чунки бу пайтда инсон организмидаги тизимлар мувозанатини таъминлаш учун керакли бўлган гармонлар ишлаб чиқарилади. Уйқуда эса бу жараён секинлашади. Бу ҳолат психологик, жисмоний, руҳий безовталикни юзага чиқаради. 2. Овқатланиш одоби ва қоидаларига амал қилган ҳолда соғлом ва тўғри овқатланиш: тўйиб овқатланмаслик, аралаштириб овқат емаслик, тез-тез емаслик, ейиш ва ичишда тартибга (кетма-кетликка) риоя қилиш, эскирган ва иситилган овқатларни емаслик, таомни ўнг қўл билан ейиш, овқатни кам чайнамаслик,, инсонга ,айниқса, болаларга зарар келтирувчи консервалаштирилган, қўшимча моддалар: таъм берувчи, ширинлаштирувчи, маҳсулот таркибини сақловчи, ранг берувчи, намликни ушлаб турувчи, хушбўй ҳид ва таъм берувчи, оқартирувчи, шиширувчи, сиқиштирувчи, ёпишишни олдини олувчи ва ҳоказо қўшилган тайёр озиқ овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик. 3. Парфюмерия. Баданни парваришлаш маҳсулотлари ва кир ювиш воситаларини, дори–дармонларни, сунъий хушбўй ҳидлар, ароматларни кенг кўламда, текширмасдан, кўр-кўрона ишлатиш кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи манбадир. 4. Кам ҳаракатли турмуш тарзини қўллаб яшаш, куннинг кўп вақтини машина рулида, компьютер олдида ўтказиш, кўп ухлашлик каби салбий ҳолатлардан сақланиш. 5. Семизлик, ичкилик ичиш ва чекишдан сақланиш. 6. Ўз вақтида ухлаш ва дам олишга риоя қилиш. 7. Вужудни покиза тутиш ва вақти–вақти билан тозалаш. (Жигарни тозалаш, буйрак ва сийдик қопини тозалаш, ўпкаларни тозалаш, қон ва томирларни тозалаш, зулук қўйиш ва ҳоказо). 8. Нотўғри жинсий ҳаётдан сақланиш. 9. Қабзиятнинг олдини олиш. 10. Ва ниҳоят зарарли туйғу ва тушунчалар, фикрлардан тез қутулиб, гўзал ахлоқларни касб қилиш, кулиб туриш, яхши ният қилиш, оптимизм ва Аллоҳга таваккал қилиш инсон соғлиги учун ўта фойдалидир!

Раъно Тожибой қизи тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Оила қуриш моҳирлик эмас, асл маҳорат турмуш қургандан кейин хонадонимизни Аллоҳ рози бўладиган ҳузурли бир давоми...

22:17 / 26.02.2023 2623
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Холиднинг онаси саҳарлик тайёрлашга давоми...

19:22 / 25.12.2016 4266
Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб, узоқ ўй сурибди ва вазирини давоми...

21:09 / 09.01.2017 6655
21масала Жароҳат тузалмай туриб, боғич тушиб кетса, маҳкамлаб қўйилади, лекин қайта масҳ тортиш лозим давоми...

13:27 / 28.02.2019 3541