Соч ҳам ҳусн
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соғлом, қуюқ, ипакдек майин ва жилвакор сочлар ҳамиша аёл саломатлиги ва гўзаллигининг тимсоли бўлиб келган. Афсуски, ҳаммамиз хам ана шундай сочлар билан мақтана олмаймиз. Бунинг сабаби бир томондан саломатлик, ирсий мойилликка бориб тақалса, иккинчи томондан эса ўзимизнинг эътиборсизлигимиз, нотўғри парваришдир. Соч парваришида энг муҳими уни тоза ҳолда сақлашдир. Шампунь, бальзам ва бошқа воситаларни танлашда, албатта, соч тури, ҳолатини эътиборга олинг. Чайишда эса турли доривор ўтлар дамламасидан фойдалансангиз, янада яхши. Бунда мойчечак, газанда ўт, ялпиз, далачой ўтларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, лимон, сирка (1 чой қошиғи 1 литр сувга) қўшилган сувда чайиш ҳам сочларингизни жилвакор қилади. Сочларнинг ҳам юз териси каби қуруқ, ўрта ва ёғли турларига бўлиш мумкин. Сочларнинг қуруқлашишига бирон касаллик, витаминлар етишмаслиги ёхуд кимёвий воситалардан кўп фойдаланиш сабаб бўлиши мумкин. Қуруқ сочлар мўрт, жилосиз, заиф бўлади. Бундай сочларни янада қуруқлашишига олиб келадиган муолажалар – бўяш, рангсизлантириш, кимёвий жингалак қилишдан камроқ фойдаланиш керак. Агар соч учлари «гуллаб» кетган бўлса, вақти-вақти билан кесиб, бирон ўсимлик мойи ёки таркибида А витамини бўлган крем суртинг. Сочларнинг ёғли бўлиши ёғ безлари функциясининг меъёрдан ортиқ ишлаши билан боғлиқ. Бунда кўп ҳолларда соч тўкилиши, қазғоқларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Соч ювишда шампунь ўрнида қуйидаги табиий воситалардан фойдаланиш мумкин: Қадимдан қўлланиб келинган восита – қатиқ хақиқатдан ҳам сочга жуда фойдалидир. У соч толаларида ўзига хос қобиқ ҳосил қилиб, уни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади, озиқлантиради. Қатиқ сочга 20-30 дақиқага суртилиб, сўнг шампунь билан ювилади. Тухум ҳам соч ювишда ажойиб воситадир. Унинг таркибида барча фойдали аминокислоталар мавжуд. Ишлатишдан олдин озгина илиқ сувда кўпиртирилиб, сочга суртилади. 25 гр болалар совуни қирғичдан ўтказилиб, унга ярим стакан илиқ сув қўшилади ва кўпиртирилади. Ишлатишдан аввал 50 гр спирт ва тухум сариғи билан аралаштирилади. Бу шампунь ўрнида бемалол ишлатилиши мумкин, сочларни тозалабгина қолмай, балки уларга жуда фойдалидир. Қуруқ сочларда ювишдан аввал сочга канакунжут ёки зайтун мойидан суртиш лозим. Тухум кўпиртирилиб, 1 чой қошиқ спирт ва бир неча томчи лимон шарбати қўшилади. Аралашма бош терисига ва соч толаларига суртилади. Бу восита ёғли сочлар учун тавсия қилинади. Сочни мунтазам равишда озиқлантириш унинг яхши ўсишига шароит яратиб, унинг жилвакор, соғлом бўлишини таъминлайди. Бунда қуйидаги соч ниқобларидан фойдаланишингиз мумкин: Сабур ниқоби: 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ сабур (алоэ) шарбати, 1 чой қошиқ қирғичдан ўтказилган саримсоқ ва тухум сариғи. 20 дақиқага суртилади. Бу ниқоб ёғли сочлар учундир. Асалли ниқоб: 2 чой қошиқ асал, 2 та тухумнинг сариғи ва озгина канакунжут мойи. Бу ниқоб соч тўкилишида, қазғоқда яхши самара беради. 40 дақиқага суртилади. Витаминли ниқоб: 1 та тухумнинг сариғи, 1 ош қошиқ ўсимлик мойи ва бир неча томчи А ва В витаминлари қўшилади. 30-40 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Картошкали ниқоб: хом картошканинг 2 ош қошиқ шарбати, 2 ош қошиқ сабур шарбати ва 20 гр асал. Аралашма соч илдизларига уқалаб суртилади ва 2 соатга иссиқ қилиб ўралади. Бу ниқоб соч тўкилишида қўлланиб, ҳафтада 2 марта фойдаланиш лозим. Зайтун ниқоби: иситилган зайтун мойига 1 чой қошиқ лимон шарбати, тухум сариғи ва бир неча томчи А витамини қўшилади. Илиқ аралашма сочларга, бош терисига суртилиб, 1-2 соат давомида ушланади. Қуруқ сочга эга аёллар бу ниқобдан фойдаланишлари мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
 78 декабрь кунлари Қатар давлатининг пойтахти Довҳа шаҳрида Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси давоми...

20:33 / 19.01.2017 3410
Биргина зилзила бизнинг қаршимизда ҳайҳотдек қад ростлаган юзлаб биноларни сонияларда ер билан яксон давоми...

03:33 / 11.02.2023 2183
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

07:53 / 28.11.2016 12925
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ «Ҳалқумидан ҳаром луқма ўтган давоми...

11:45 / 09.02.2017 3614