Ива Изман: Уйларни Исломга мувофиқ безаш ҳамда жиҳозлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ива_Изман_1_31f2b325f5867cacfb5390f57089ac52Замонавий Ислом санъати.  Бу гапни қандай тушунасиз?

Одатда бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий бўлиш, ҳам дин аҳкомларига риоя қилиш қийинлиги, исломий руҳда ҳаёт кечиришда фойдали ҳамда таассурот уйғотадиган жиҳозларни таклиф қиладиган дизайнер ва моҳир усталарнинг етишмаётганидан нолиймиз. Бироқ бундай ижодкорлар бор. Уларнинг ҳис қилиш қобилияти ва ижодларини оммалаштириш муҳим ҳамда қизиқарли вазифадир.

  Ива Изман Мельбурнда яшайди. Беш яшаргача бўлган уч нафар фарзанднинг онаси бўлиб, айнан она бўлишлик уни сермаҳсул натижаларга эришишга ундаган.

2013 йили Ива «Interiors Addict» саҳифасининг «Шайнада таассурот уйғот ҳамда Халқаро Уйларни тартибга солиш Институти  (International Institute of Home Staging) томонидан 500 долларлик курсни ютиб ол» танловида қатнашишга  журъат топди.

Шайна Блейз – Австралия телевидениясидаги «The Block» кўрсатувининг бошловчиси бўлиб, уйларни жиҳозлаш бўйича мутахассисдир. Шунинг учун ҳам бу танловда қатнашиш Ива Измандан катта ирода талаб қиларди. Шунга қарамай минглаб талабнома топширганлар орасидан ғолибликни қўлга киритди.

Ива_Изман_2

Қолганини ўзидан эшитсак:

— Ўша куни тонгда телефонимда фейсбук саҳифасини текшираётган эдим. Бирдан «Interiors Addict»да ўз суратимга кўзим тушиб қолди. Бир вақтнинг ўзида ҳам шок ҳолатига тушдим, ҳам хурсандчилигим ичимга сиғмас эди. Кейин ўз саҳифамда хона  қиёфасини кам ҳаражат билан ўзгартириш мумкинлигини пойма-пой расмлар билан кўрсатиб бердим. Асосийси, бунда фақат қайта ишланган ашёлардан фойдаланилган эди.

Сийқаси чиққан гап бўлса-да, аммо 12 ёшимдан дизайнер бўлишни орзу қилганман. Улғайишим  давомида оилам билан кўчиб юришга тўғри келган. Бахтимга бу менга хонамни ҳар сафар янгидан жиҳозлаш имконини берган. Онам менга илҳом бахш этган илк инсондир: рангларни уйғунлаштиришни, уларни кўра билишни, дизайнерлик негизларидан таълим берганлар. Болалигимданоқ бир неча дизайнерлар танловида қатнашганлигим туфайли, келгусида ижодий истеъдодларимнинг ривожланишида менга ишонч бағишлади.

Иккинчи фарзандимга ҳомиладор вақтимда, дазмол қилишга, кийимларни сақлашга, офис каби ишлатиладиган  хонани тайёрлаб қўймоқчи бўлдим. Тонгги кўнгил айниш ортга қайтиши биланоқ ремонтни режалаштира бошладим.

Ива_Изман_4

Тўнғич қизимнинг хонаси ўта қиз болага хос бўлганлиги сабабли, бу сафар янгиликни истадим. Шунинг учун ўғил бола ҳам туғилиб қолишини инобатга олиб, хонани унисекс (ўғил бола, қиз болага бир хилда мос келадиган) йўналишида безатдим.

— Яхши кўрган дизайнерларингиз кимлар? Улардаги нима сизга ёқади? Хона ва умуман дизайн ҳақида доимий мурожаат қилувчи манбаларингиз?

— Менга Тадао Андо йўналишининг  табиат билан уйғунлиги ва соддалиги, Миса ван дер Роянинг «кам – бу гўзалликдир» фалсафий услуби ёқади. Айтишим жоизки, минималистик ёндашув  менга хуш келади, бу эса ўз навбатида ижодимда намоёндир.   Петер Цумтор – тахсинга лойиқ.  Мен борлиқни, атроф-муҳитни цумторникидек  ҳис-туйғу тажрибаларимга таяниб англайман. 

Ива_Изман_3

Илҳомни турли архитектура ва жиҳозлашга оид журналлардан оламан. Аммо ҳозир фарзандларим кичиклиги туфайли ўқишга вақт топишим қийин. Бахтимга фейсбук ижтимоий тармоғига кириб, ёқадиган саҳифаларни  (масалан, Arch daily)  ўқишим мумкин.

— Эътиқод ижодингизда қандай ўрин тутади? Нафақат яхши кўрган ишингизни қилишингизни, балки ижодингиз орқали эътиқодингизни ифодалаётгандай ҳис қиласизми?

— Ҳа, албатта. Эътиқодим – сарбоним. Масалан, дуо, оят каби нарсалар – кундалик ҳаётимизнинг бўлагидир. Шунинг учун кўпчиликкка гўзал ва замонавий ҳолда улашгим келади.

Ива_Изман_5

— Умуман исломий санъат ҳақида нима деб уйлайсиз? Ҳаётимизнинг кўпроқ қисмини эгаллаши керак, деб ўйлайсизми?

— Сўзсиз, Ҳа, 110%га! Оммага, айниқса, ёш авлодга исломий санъатнинг VII асрда қолиб кетмаганини кўрсатиш керак. Унинг «замонавий» бўлиши мумкинлигини етказиб бериш лозим. Кўпчилик исломий санъатни жимжимадор, ўқилиши қийин бўлган ҳаттотлик санъатидан иборат деб ўйлашади.

Ива_Изман_6

Мен бошқача ёндашувни – янги, бежирим, замонавий услубдагисини таклиф қиламан. Кенг оммани исломий санъат – динимиз таълим берувчи  оддийлик ҳамда гўзалликка асосланганлигини тушунишади деб умид қиламан.

— Австралияда Ислом санъати дизайнерлари кўпаймоқда. Ўзингизни тобора ривожланиб бораётган ҳаракат (фаолият)нинг бир қисми деб ҳис қиляпсизми? Ижодингизга бўлган қизиқиш ортяптими?

— Нафақат Австралияда, балки бутун дунё бўйлаб инновацион санъатни тақдим қилаётган иқтидорли ва ғайратли мусулмон дизайнерларнинг сони ортиб бораётгани кишини қувонтиради.

Алҳамдулиллаҳ, ижодимга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортаётганини кўряпман. Ва ўзимни ҳаракатнинг бир бўлаги эканлигимдан хурсандман.

Биз, мусулмонлар, рақиб бўлиб ишласак-да, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз даркор. Дунёнинг турли нуқталаридан, дизайнерлардан келадиган ҳамкорлик қилиш таклифларидан кўнглим кўтарилади. Ахир ҳаммамиз ҳам омманинг  маърифатини ошириш, уларни руҳлантириш мақсадида Ислом ҳамда исломий санъатни кенг тарқатмоқдамиз.

Ива_Изман_7

— Яқинда «Interiors Addict» мукофотига сазовор бўлдингиз. Хонани дизайни билан Шайна Блейздек инсонни лол қолдирдингиз. Айтингчи, номусулмонлар ва ғарб аудиторияси уй жиҳозлашда исломий қарашларга ҳамда моҳиятига тайёрмикин?

— Аминманки, жамиятимиз исломий дизайн намуналарини қабул қилишга тайёр. Агар у нафосат ила ишланган бўлса.  Шу борада айтишим жоиз, университетда ўқиган маҳалим, лойиҳаларим тобора исломийлашиб борарди. Субҳаналлоҳ! Домлалар ва талабалар томонидан жуда яхши қарши олиниб, ижобий фикрлар эшитганман.

Агар ижод намунаси таъсирлантирса ва у ўхшаши йўқ бўлса, одамлар суриштирадилар, Ислом билан қизиқадилар. Бу ўзига  хос даъватнинг бир кўринишидир. Чунки ҳамма ҳам чиройли нарсаларни ёқтиради. Айниқса, қилган ишинг мусулмон эканлигинг ҳақида сўзласа.

— Ижодингизда нималарга эришмоқчисиз?

— Иншааллоҳ, фарзандларимни каттароқ қилиб олиб, хона дизайнига қайтмоқчиман. Ҳозирда эса Аллоҳ учун, болаларим учун уйда ишлаётган онаман. Графикага оид ишларимга келадиган бўлсак, халқаро даражага кўтарилиш ниятим бор ва алҳамдулиллаҳ, ижодим  муваффақиятли бўляпти.

Ива_Изман_9

***

2008 йили Ива Изман Мельбурннинг Қирол Технология Университети, интерьер дизайни йўналишида бакалвр дипломини (аъло баҳолар билан) олди. 2010 йилда тўнғич қизи туғилгандан сўнг «In My Studio» фирмасига асос солди. Эндиликда уч фарзанднинг онаси бўлмиш Ива Изман касби ва оиласига тааллуқли ишларни мувозанатда олиб боряпти. Унинг ижод намуналари ранг-баранглиги ҳамда ҳар бир нарсага эътибор берилганлиги билан ажралиб туради. Ўқиш вақтида орттирган амалий кўникмалар билан янгиликларни маҳорат ила уйғунлаштиради. Фалсафий ҳамда тартибий ёндашуви эса ишларининг  қийматини янада  оширади.

Манба: «musulmanka.ru»

Мавзуга оид мақолалар
 Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган деб эътиқод қилиш ҳар бир давоми...

14:30 / 16.02.2018 5215
Инсон яшаш учун ейиши керак, аксинча, ейиш учун яшамаслиги зарур. Улуғ ҳаким Арастудан «Сен нега сира касал давоми...

11:58 / 25.11.2016 7360
Танловимиз декабр ойининг 15 кунига қадар давом этишини эълон қилган эдик.  Ушбу қатнашчимиз мақолани давоми...

21:28 / 20.03.2017 6111
 Маҳсулотлар 250 грамм маргарин 3 пиёла ун 100150 грамм сметана 1 коса ёнғоқ 1 пиёла шакар 1 та давоми...

14:01 / 15.12.2016 4375