Зулматдан нур чиққан кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунимиздан 1443 йил аввал душанба куни Рабиъул аввал ойининг 12-сида (яъни милодий 571 йил 20 апрелда) бу ёруғ дунёга Аллоҳнинг бандалари учун энг катта марҳамати бўлиб, оламларнинг сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар. Ер куррасидаги башариятнинг тарихида мислсиз улуғ воқеа эди бу.

Ўша кунда мусулмон бўлмаган тарихчилар ҳам таъкидлаган ажойиботлар содир бўлган: бутлар ларзага тушиб, қимирлаб кетган, баъзилари юзтубан ерга йиқилган, Маккадан бир нур зоҳир бўлиб, Шомдаги қасрларни ёритиб юборган, Форс подшоҳи Кисронинг айвонлари ларзага келиб, 12 та болахонаси қулаб тушган, мажусийларнинг минг йилдан бери ўчмай келаётган оловлари ўчиб қолган. Янги туғилган гўдакни суюнчиси унинг бобоси Абдулмуттолибга етганида, у киши қувониб, мурғакни Каъбаи Муаззамнинг ичига олиб кириб, дуо-хайрлар қилади ва уни араблар ичида жуда ҳам кам (ўша пайтда фақат 3 тагина шундай номли кишилар бўлган) тарқалган Муҳаммад исми билан атайди.

Кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан у Зотнинг бундан ташқари яна бир нечта номлари бўлганлигини билиб оламиз: 1. Муҳаммад – мақтови тинмай янгиланиб турувчи; 2. Аҳмад – кўп ҳамд айтувчи; 3. Моҳий – куфрни олиб ташловчи; 4. Хошир – қиёмат куни Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари олдига Хошир майдонида халойиқни тўплайди; 5. Оқиб – ортдан келувчи, у кишидан кейин Пайғамбар келмаган; 6. Муқаффий – бу исмнинг маъноси ҳам орқадан келувчи, сўнгги Пайғамбар эканларини англатади; 7. Набийюрроҳма – раҳмат Пайғамбар дегани; 8. Набийюттавба – тавба Пайғамбари дегани; Инсонлар тушунчасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етимлик азобида вояга етганлар, деб қаралади. Ҳа, рост! У Зотнинг оталари Абдуллоҳ фарзанди гумоналик чоғида вафот этадилар. Оналари Омина 6 ёшликларида вафот этади. Меҳрибон боболари Абдулмуттолиб 8 ёшликларида вафот этиб кетадилар ва амакилари Абу Толибнинг қўлида қоладилар. Шу аснода ўзгаларнинг қўйларини арзимаган ҳақ эвазига боқиб юрадилар. 14 ёшларида урушда қатнашадилар. Шундай қилиб, ёшликларидан етимлик азоб-уқубатларини бошларидан кечирадилар. Уруш нималигини, жасорату шижоат нималигини ва оғир меҳнат нима эканини билиб ўсадилар. Аммо уламоларимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда ўсишларини, бошларидан кечирган азоб-уқубатларини Аллоҳнинг ҳикмати деб қарайдилар. У Зотни пайғамбарлик мақомига тайёрлаш деб биладилар. Инсоният тарихида барча пайғамбарларни ёлғончиликда айблашган, уларга нисбатан бўлмағур таъна-даъволар қилишган. Мана шу таъна-даъволарни сонини қисқартириш учун бўлгандир бу кўргиликлар. Валлоҳу аълам. Ўқувчи ўзингиз бир мулоҳаза қилиб кўринг: у Зотнинг ота-оналари, боболари бўлганида, душманлар улардан эшитиб, билиб олган нарсаларини бизга айтяпти, дейишарди. Агар у киши ўқиш-ёзишни билганларида, ўқиб-билиб олганларини бизга айтиб беряпти, дейишарди. Етимликда ўсган кишини олиймақом таълимотларни келтириши эса ўша таълимотлар Аллоҳ таолодан эканига далолат бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, сийратлари, сифатлари, олиб келган таълимотларининг ўзи бир катта мислсиз исбот талаб этмайдиган мўъжизадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сиз билан бизни қалб кўзларимизни очиб, иймон насиб этганлигини ўзи бир бебаҳо, нодир, ниҳоятда буюк шарафдир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлганимизнинг ўзи улкан неъматдир. Аллоҳ таолога ўзи яратган нарсалар ададича ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Барча мўмин-мусулмонларга бу муборак сана қутлуғ бўлсин, деб Фирдавс.

Мавзуга оид мақолалар
Гўзал ва намунали боғланиш Муваффақиятли мураббий болалари билан ижобий муомалани маҳорат билан бажаради. давоми...

18:05 / 17.01.2017 4093
«Мукаллаф» деганда унга нисбатан шариат ҳукмлари таклиф қилинган, яъни шариат ҳукмларини бажариши фарз давоми...

12:00 / 16.05.2017 3916
Иккинчи бўлим Суюкли болажонлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг муносабатлари Энди давоми...

18:45 / 25.11.2016 5086
embedhttpswww.youtube.comwatchvOf5AGNFrBgIfeatureyoutu.beembed АЛЛОҲНИНГ КИТОБИДА ИБРАТЛАР БОР Оқил ва эркин банда Аллоҳ таоло давоми...

11:07 / 01.08.2017 3144