«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 8-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўрамиз

Чунки:

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг энг ҳақ динини бизга етказиб бердилар; (Қуръони Карим ўргатиб, барча нарсаларни ҳатто уйқудан туришдан бошлаб, кунни қандай ўтказишимизгача).
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришимиз улуғ ажрдир.
  3. Инсон кимни яхши кўрса, Қиёматда ҳам у билан бирга бўлади; (яъни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишни хоҳлаймиз).
  4. Аллоҳ бизни яхши кўриши учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз.
  5. Уларда биз учун гўзал ибрат бордир; (бутун ҳаётларида, гўзал хулқларида).
  6. Бизни шафоат қилишларидан умидвормиз.
  7. Иймонимиз комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барча нарсалардан, барча-барчадан кўп яхши кўрамиз.
  8. Аллоҳнинг севгисига олиб борувчи севгидир.
  9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севгилари нажотдир; (яъни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатлари орқали ғафлатдан уйғонамиз).
  10. Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган муҳаббатнинг самараси жаннатдир, иншааллоҳ.
  11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари энг бахтли умматдир; (чунки Пайғамбарлар ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматлари бўлишни истаганлар).
  12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб жаннат эшикларини очадилар ва ундан у зотнинг умматлари кирадилар.
  13. Аллоҳ таоло Ўз каломида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни “Роҳматаллил аъламийн” деб сифатлади ва Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотни мақтади.

 

Нодира Жамилова

Мавзуга оид мақолалар
Шарқнинг гўзаллик сирлари ҳақида сўз кетганда хина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир. У табиий бўяш воситасидир. Таркибида эфир мойлари бўлиб, соялар учун давоми...

21:38 / 26.11.2016 3525
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар бўлсин Мени кўрмасдан менга эргашган давоми...

01:07 / 12.12.2017 562
Расулуллоҳни эсласам, «Яримта хурмо бериб бўлса ҳам,  дўзахдан сақланинглар»,  деган буюк Зотни эслайман. Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни энг биринчи ерни ёриб давоми...

11:24 / 25.02.2017 3303
Тажрид тасаввуфда ҳамма нарсадан холи бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикри, ибодати учун ажраб чиқиш, деган маънони англатади. Асбаб яъни сабаблар маишат, тирикчилик давоми...

02:42 / 14.03.2017 1575