«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 6- мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЛБАТТА, СИЗ БУЮК ХУЛҚДАСИЗ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!

    Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ!

Менга салавот айтишга қодир қилиб тил ато этган, ва сизни салавот айтган ҳар бир умматингизни қиёматга қадар эшитиб жавоб қайтарадиган қилиб қўйган Қодир Яратувчимга Ўзининг буюклигига мос ҳамдлар бўлсин!

Менинг саломимга жавоб қайтарган сиздек шафоатчимга, аҳли оилангизга, асҳобларингиз ҳамда сизга эргашган барчага салавот ва раҳматлар ёғилсин!

Роббим Ўзининг олий каломи Қуръонда: “Албатта, сиз буюк хулқдасиз” (Қалам сураси, 4-оят), дея сиздан кейин қолган умматингизга Ўз Роббилари билан учрашадиган, амаллари сарҳисоб қилинадиган кунгача дунёда қандай яшаш, кимни ўзига йўлбошловчи устоз қилиб олиш, бунинг учун кимнинг ҳаётини ҳар бир сониясигача ўрганиб чиқиш лозимлигини мўъжазгина ояти билан англатиб, бизга йўл кўрсатиб берган.

Ё Расулуллоҳ! Хулқингизнинг буюклигини: мусулмон ҳеч кимга қўли ва тили билан озор бермаслигида, амалларда тоқатидан ортиғини бажариш учун ҳаддидан ошиш эмас балки сиз қилган тартиб ва миқдорга амал қилишида, сиз қилмаган ва қайтарган гуноҳ ишлардан қайтишида, ҳеч кимни ўзининг шахсияти учун ёмон кўриб, ўч олмаслигида, ёмон кўрса ҳам фақат Аллоҳ ёмон кўрган амалларни қилгани учунгина ёмон кўриши мумкинлигини, ва энг муҳими сизга, Аллоҳнинг энг севимли бандасига ўхшашга ҳаракат қилган мусулмонгина Аллоҳнинг муҳаббатига эришиши ва сизнинг шафоатингизга лойиқ бўлиши, деб биламан!

Лола Ҳамдамова

 
Мавзуга оид мақолалар
Кўпинча отаоналарнинг «Энди нима қилай Ҳали кичикда, ҳечнимани тушунмайди» қабилидаги фарзандларининг давоми...

10:40 / 20.12.2018 4414
 Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Кимки давоми...

08:10 / 25.10.2016 5011
Тасаввур қилинг ниҳоятда гўзал, серфайз, ҳар томонида боғу роғ бўлган бир шаҳар бор. Сиз бу шаҳарга давоми...

14:30 / 08.12.2016 4834