Болажоним (шеър)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб қолсин, дедим. Дуога кафт очганингда, болажоним.   Тақлидинг ҳам ўзинг каби беғубор кўп, Макр билмас кўзинг билан меҳрни ўп. Қаҳри қаттиқ қалблар ҳам бир уялсин хўп, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Атак-чечак синалганда йўлчанг билан, Чархи дунни эрит чучук тилчанг билан, Бўжиларни боғлаб қўй шу қўлчанг билан, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Руҳинг тоза , гард теккизмай ўтмоқ душвор, Бу найрангбоз дунёнинг минг нағмаси бор. Нахсу нафснинг нафасидан кетсин мадор, Дуога кафт очганингда, болажоним!   Шукр десанг «р» часини тишлаб қолгин, Илк шукронанг ширасини ушлаб қолгин. Ношукрлар кўзларини ёшлаб қолгин, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Ҳаёт сенга бор болини этсин инъом, Иқболингни кўрай кўзим қувнаб мудом. Илм бирла иймонингга тикла эҳром, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Ҳали ўх-хўў олдиндадир чин саждалар, Қалбим шодлар қалбингдаги илк муждалар, Эртакларда яшайверсин дев, аждарлар, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Боламсан-у сен, барибир. Хақникисан, Иймонинг бут бўлса, элу халқникисан. Ман-ман деган ёву ётни қилма писанд. Дуога кафт очганингда, болажоним.   Айланайин, Аллоҳимнинг ҳимматидан, Юракчангга солган хайру ҳикматидан, Жумла жаҳон қувват олсин қудратидан, Дуога кафт очиб турсанг, болажоним!     Муаззам Иброҳимова
Мавзуга оид мақолалар
ОЧКЎЗЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  Кунларнинг бирида бир очкўз Исо алайҳиссалом ҳузурларига келиб Эй Исо Сен билан биродар бўлиб, суҳбатингга шерик бўлишни истайман, давоми...

12:03 / 17.03.2017 2335
Оиша ишдан келган дадасининг қучоғига отилди. Лекин ота ишдан чарчаб келган ва қизининг эркаликларини кўтаргани сабри етмасди. Қизи эса отасининг эътиборини давоми...

09:05 / 24.11.2016 3566
Рамазон ойининг бошланиш куни маълум бўлди. Бутун кун давомида телефонимга яқинларим, дўстларим ва ҳар хил холалар аслида улардан ҳеч бири менга қариндош давоми...

05:13 / 15.05.2019 397
Истамбулдаги бошқармаси директори ўринбосарининг Риа Новостига хабар беришича, давлат бу қурилишда иштирок этмайди. «Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

08:02 / 14.12.2016 1104