Бир кун сув ичмасангиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган зарарли тузлар, ёғлар ва ҳоказо чиқиндиларнинг ҳар кунлигини ҳар куни ахлатлар орқали чиқариб юборади. Бу эса соғлигимизнинг бир маромда сақланиши, қонимизни нормада бўлиши, ҳар хил касалликларнинг олдини олади.

Бир кун сув ичмаслик оқибатида эса кунлик “чиқинди”лар организмимизга сўрилади, бир неча ой ёки бир неча йил давомида шу хатоларни такрорлайверсак, қонимиз таркиби бузилади, қон айланиши ёмонлашади, семириб кетамиз, тузлар бўғинларда ёки буйракда тош шаклида тўплана бошлайди. Натижада бошқа турли хил касалликлар ҳам келиб чиқади. Бу жараёнда одамнинг “фильтр”лари зўриқиб ишлайди. Чунки буйрак ва жигаримиз энди олдинги ўтказиб юборган “чиқинди”ларни ҳам тозалаши керак бўлади: уларга оғир вазифа юкланади. Ушбу вазифани осонлаштиришимиз учун биз парҳез тутиб, фақат табиий маҳсулотларни истеъмол қилишимиз, меъёрида тоза сув ичишимиз ва спорт билан шуғулланишимиз керак бўлади.

Шуни унутмангки, тоза сув ўрнини ҳеч қайси ичимлик боса олмайди (мева ва сабзавотлардан ташқари)!

Охирги йигирма йилликда деярли барча халқларда сув ўрнига қадоқланган ҳар хил ичимликларни ичиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Кўча-кўйда эътибор берсангиз, чанқаган одамлар сув ўрнига турли газли ва газсиз сунъий ичимликларни сотиб олмоқда. Бизда ҳам ёшларимиз бу одатга меъёридан ортиқ берилиб, сувдек муҳим ичимликни ичмай қўйишди.

Бу ҳолат нималарга олиб келиши мумкин?

Ёдингизда бўлса, юқорида буйрак ва жигарни фильтр вазифасини бажаради, деган эдик. Ушбу фильтрлар, дейлик ширин чой, кока-кола, кофе, аччиқ чой каби ичимликларни ичганимизда, уларнинг таркибидаги микроэлементлар ҳазм қилиш, саралаш ва тозалашга куч сарфлайди. Бироқ ҳар доим ҳам уларни тўлиқ тозалай олмайди. Сунъий ранг, таъм ва ҳид берувчи, шакар ўрнига аспартам каби ширинлаштиргичлар қўлланган, унинг устига кучли газланган ичимликлар бундан-да ёмонроқ таъсир қилади.

Сув ичмасликка асосан нималар сабаб бўлади?

Биринчи навбатда, ёз пайтларида ҳаддан зиёд кўп вақт кондиционерли хоналарда ўтирсак, хона, машина, офис, барчаси кондиционерлаштирилган бўлса, салқин ҳавода сувни камроқ ичамиз. Фильтрлашнинг асосий кўриниши эса терлаш орқали кўринади. Аксига олиб салқин шароитда деярли терламаймиз. Балки бундан хурсанд бўлармиз, аммо организм керакли миқдордаги сувни қабул қилиши, керакличасини табиий йўллар билан чиқариб туриши керак.

Яна бир асосий сабабларидан бири шундаки, ёз тугаб, куз фасли кириши билан ҳаво салқинлаша бошлайди. Бунинг оқибатида кўпчилигимиз гўёки иссиқ ҳавода чанқаб сув ичиб юришимиз керагу, салқин ҳавода шарт эмасдек сув ичишни камайтирамиз. Бунинг эвазига организмимиз сув ичмасликка, яъни чанқамасликка кундан-кунга кўникиб боради. Қанча кўп сув ичилса, тескари ҳодиса бўлиб, кундан-кунга унга бўлган талаб ошиб, тез чанқашни бошлаймиз.

Шу сабабдан ҳар йили салқин ҳавода ушбу хатони такрорлаган одамларга, агар уларнинг бирор касаллиги бўлса, қандай касаллик эканидан қатъи назар, у қўзғалади. Яъни, қишдан баҳоргача сув ичмаслик оқибатида одам қийнала бошлайди. Соғлом одам эса тобора касаллик сари қадам босиб бораётган бўлади.

Кузатишларим давомида шунинг гувоҳи бўлдимки, қиш фаслида шифохоналарга ётадиган беморларнинг сони анчага ортади. Бунинг асосий сабабларидан бири қишда етарли миқдорда сув ичмасликдир. Яна бошқа сабабларидан бири эса қишда ёзга нисбатан меваларни кам еб, шакарли ва бошқа нотабиий озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш ҳисобланади. Бунинг энг осон ва табиий йўли қуруқ мева билан сув ичишдир.

Бир вақтлар ўзим умуртқа остеохондрози ва чурра, қон босимининг ошиши, бўғимларда туз йиғилиш, семизлик, ошқозон яраси кабилардан азият чекар эдим. Бу хасталиклар, айниқса, ҳаво салқинлашиши билан қўзғаларди. Куз ва қиш фаслларида меъёрида сув ичишга одатланганимдан сўнг бу муаммолардан асар ҳам қолмаган – барчасидан холос бўлганман.

Рашид Усмонов

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvCwboTebKS4embed

01:41 / 08.09.2016 2645
Аллоҳнинг бандаларига фазли Аллоҳ таоло бандаларини кўпгина неъматлар ва фазллар билан неъматлантириб, марҳамат кўрсатган. Бу неъматлар дин ва дунёга давоми...

00:18 / 11.06.2019 4601
      Мусулмон оламининг энг улуғ алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига Улуғ Ҳазрат ўлди деб, барча инсон йиғлади. Барча инсон не экан, еру давоми...

21:15 / 02.02.2017 7792
Бугунги кунда фарзандига чиройли исм қўйишга уринишлар жуда гўзал даражада. Ҳеч ким бугун фарзандига «мода»дан қолган исмларни қўймаяпти. Ҳар ҳолда биз давоми...

10:19 / 20.01.2017 26459