Аёллар куняси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Ё Аллоҳнинг Расули! Аёлларингизга куня бердингиз, менга ҳам куня беринг», дедим.

«Опангнинг ўғли Абдуллоҳ билан кунялан», дедилар». Шарҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳунинг кунялари Умму Абдуллоҳ бўлган. Бундан қариндошларнинг болалари исми ила куняланиш мумкинлиги чиқади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Оиша розияллоҳу анҳо: «Ё Аллоҳнинг Набийси! Менга куня бермайсизми?» деди. «Ўғлингнинг кунясини ол», дедилар. Яъни Абдуллоҳ ибн Зубайрни. Бас, у киши «Умму Абдуллоҳ дея куняланар эди». Шарҳ: Бу ҳадисдан маълум бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога опалари – ҳазрати Асмо бинти Абу Бакрнинг ҳамда Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари – Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг исмлари билан куня берган эканлар. Маълумки, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўз фарзандлари бўлмаган. Бундай пайтда опа-сингил ёки бошқа қариндошларнинг болалари исми билан куняланса бўлар экан.  
Мавзуга оид мақолалар
Бирор иш устида соатлаб ўтирсам ҳам, жисмим бунга дош беради. Намоз ўқиганимда эса... намозни тезроқ тугаллаш давоми...

10:54 / 13.11.2018 3593
Зулукнинг табиатда тахминан 400 тури мавжуд бўлиб, табобатда ишлатиладиган тури оч ҳолидаги оғирлиги 5 гр.ни давоми...

14:17 / 24.11.2016 13701
Ғафлатдан уйғонинг Инсоннинг бошига келса мусибат, Бунга сабабчимиз ўзимиз, албат. Очиқ ушбу кўзлар ибрат давоми...

16:01 / 10.07.2017 5628