Шиша идишдаги апельсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта апельсинни шиша идишнинг шундай кичик оғзидан киритганидан таажжубга тушди. Бутун кунини шу ҳақда ўйлаган ҳолда ўтказди. Охири бу ишнинг мантиғини топа олмай, отасидан “Бунда бирор найранг борми?” деб сўради.

Отаси табассум қилди. Сўнгра ўғлини қўлидан тутиб, уйларининг ҳовлисидаги боғга етаклаб борди.

У ерда ўғлига бир бўш шиша идиш келтиришини буюрди. Ўғил олиб келгач, уни янги мева қилаётган апельсин шохига бойлади, сўнгра бир кичик мевани идишнинг ичига киритиб қўйди. Шундан кейин ота-ўғил боғни тарк қилдилар.

Орадан кунлар ўтди. Шиша идиш ичидаги апельсин катталашиб, ундан чиқа олмайдиган бўлди. Шундай қилиб, бола сирни билиб олди. Шунда ота фурсатдан фойдаланиб, кичик фарзандига дарс бўлиши учун насиҳат қилиб: “Эй ўғлим! Сен мана шу шиша идишсан, апельсин эса ахлоқ. Кичиклигингдан ахлоқ мевасини ўзлаштирсанг, у сенинг ичингда ўсиб боради. Натижада катталашиб, сендан ташқарига чиқмайдиган бўлади”, деди.

Араб тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
  Тарихдан отинойи атамаси Ўзбекистон ҳудудларида турли жойларда турлича номланиб келинган. Хусусан, давоми...

13:21 / 28.07.2018 9627
embedhttpswww.youtube.comwatchvapQ5k3SdKQwembed

16:37 / 08.04.2017 83216
.. Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда давоми...

12:45 / 11.10.2016 7811
Бугун 29 апрель 2019 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz сайти томонидан Бир ҳадис давоми...

08:59 / 30.04.2019 5093