Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қўли чиғаноғидан (тирсагидан), оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар?

Жавоб:

وَلَوْ قُطِعَتْ يَدُهُ أَوْ رِجْلُهُ فَلَمْ يَبْقَ مِنْ الْمِرْفَقِ وَالْكَعْبِ شَيْءٌ سَقَطَ الْغُسْلُ وَلَوْ بَقِيَ وَجَبَ .

«Қўли ёки оёғи кесилиб, тўпиқ ёки тирсагидан бирор жойи қолмаса, ўша қўлни ёки оёқни ювиш соқит бўлади. Агар тўпиқ ёки тирсакдан бирор қисми қолса, бу аъзони ювиш вожиб бўлади» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Тирноқ ости таҳоратда ювилиши вожибми?

Жавоб:

أَنَّ الظُّفُرَ إذَا كَانَ طَوِيلًا بِحَيْثُ يَسْتُرُ رَأْسَ الْأُنْمُلَةِ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ وَإِنْ كَانَ قَصِيرًا لَا يَجِبُ . وَلَوْ طَالَتْ أَظْفَارُهُ حَتَّى خَرَجَتْ عَنْ رُءُوسِ الْأَصَابِعِ وَجَبَ غَسْلُهَا قَوْلًا وَاحِدًا 

«Тирноқ бармоқнинг учини ёпиб турадиган даражада узун бўлса, тирноқ остига сув етказиш вожиб бўлади. Агар қисқа бўлса, (ўз-ўзидан сув етганлиги туфайли) етказиш вожиб бўлмайди. Агар тирноқлар ўсиб, бармоқ учларидан ўтиб кетса, ижмоъга кўра тирноқни (унинг устки ва остки қисмини) ювиш вожиб бўлади» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Новвой, бўёқчи ва лой билан ишловчи усталарнинг таҳоратда ювиладиган аъзоларига хамир, бўёқ ёки лой ёпишиб, остига сув етмай қолса, таҳорати жоиз бўладими?

Жавоб:

فِي فَتَاوَى مَا وَرَاءَ النَّهْرِ إنْ بَقِيَ مِنْ مَوْضِعِ الْوُضُوءِ قَدْرُ رَأْسِ إبْرَةٍ أَوْ لَزِقَ بِأَصْلِ ظُفْرِهِ طِينٌ يَابِسٌ أَوْ رَطْبٌ لَمْ يَجُزْ

«Агар таҳоратда ювиладиган жойларда игнанинг учи миқдорича жойга сув тегмай қолса ёки тирноғига нам ёки қуруқ лой ёпишиб қолиб, унинг остига сув етмай қолса, таҳорат жоиз бўлмайди»

(«Фатавои Мовароуннаҳр»).

وَمَا تَحْتَ الْأَظَافِيرِ مِنْ أَعْضَاءِ الْوُضُوءِ حَتَّى لَوْ كَانَ فِيهِ عَجِينٌ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ 

«Тирноқнинг ости ҳам таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзолардандир. Агар унга, масалан, хамир ёпишиб қолса, унинг остига сув етказиш вожиб бўлади» («Хулосатул фатаво»).

وَالْخِضَابُ إذَا تَجَسَّدَ وَيَبِسَ يَمْنَعُ تَمَامَ الْوُضُوءِ وَالْغُسْلِ 

«Бўёқнинг ўзи ёпишиб қотиб қолса, таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бўлишига тўсқинлик қилади»

(«Фатвои ҳиндия»).

 
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар табобати Тиб илми моҳиятига кўра дунёвий илмлар қаторига қўшилса ҳам, аслида инсонларга чинакам давоми...

09:07 / 12.02.2017 24986
Маҳсулотлар олма, тухум, қатиқ, ун, шакар, ўсимлик ёғи. Тайёрланиши идишга тухумларни чақиб солинг ва шакар давоми...

12:13 / 01.02.2017 8086
Фарзанд тилаб, қабристонга бориб, шайхига «ниёз» қилиш, яъни ундан дуо сўраб, «Фарзанд кўрсак, шу ерда эҳсон давоми...

19:53 / 20.11.2016 3774
  gallery linkfile sizemedium ids8086,6057,5915,5809,5808,5807,5806,5804,5571,6241,6256,6193,6100,6171 Ҳазратсиз Рамазон Бисмиллаҳир давоми...

10:33 / 07.02.2017 8523