Ғуроййиба печеньеси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [embed]https://www.youtube.com/watch?v=51FPTUjUmA0[/embed]

Бугун ошхонамиз таомномасида

сурияча «Ғуроййиба» печеньеси 

Керакли масаллиқлар: 3 стакан ун 1,5 стакан эритилган маргарин 1стакан майдаланган шакар кукуни Устини безатиш учун озгина чақилган хандон писта. Тайёрлаш усули: тоғорачага юмшатилган маргарин ва шакар пудрани солиб, қошиқда яхшилаб қориштирамиз, бир хил массага айлангач, унни оз-оздан солиб, хамир қорамиз. Хамиримиз юмшоқ ва бирикмайдиган шаклда бўлгани учун 10 дақиқага музхонага қўйиб оламиз. Агарда хамирнинг уни камроқ туюлса, ун қўшишимиз, борди-ю ёғи камга ўхшаса, ёғ қўшишимиз мумкин. Музхонадан хамирни олиб, ёнғоқ катталигида зувалачалар ясаймиз. Зувалани қўлимизда босиб, ўртасига бир донадан хандон писта мағзини ўрнатиб чиқамиз. Печеньелар орасида озгина жой қолдириб, листга териб чиқамиз ва духовкада 160 °С иссиқликда фақат тагини пишириб оламиз. Устига олов тегса, печенье шакли бузилиши мумкин. Таги қизариши билан духовкадан оламиз. Уст кўриниши оқиш рангда бўлади. Мана печеньемиз ҳам тайёр. Оғизда эрийдиган бўлади. Ёқимли иштаҳа!!!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Таркиби  Батон нон 1 та Сосиска 300400 грамм Пишлоқ 150200 грамм Болгар қалампири 1 та Тухум 1 та Майонез ёки давоми...

13:05 / 29.11.2016 4773
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 6344
 Интернет. Халқаро тармоқ. Ҳозирги кунда жаҳондаги энг йирик тармоқ. Энг ўзига тортувчи ва энг хавфли тармоқ. давоми...

18:48 / 16.02.2018 5344
Ислом дини ақидалар, ибодатлар, ахлоқодобларда мўътадил бўлиш устига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат давоми...

06:54 / 22.01.2017 5490