Сизга лойиқ уммат эмасман (5 мақола)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН

  Тунлар бедор сизни кутмасам, Сизни дея кўзёш тўкмасам, Суннатингиз тирилтирмасам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Қалбимда бир ғалаён турса, Бу ғалаён кўп нолон қилса, Нафсим менга ҳукмрон бўлса, Умматликка лойиқ эмасман!   Ногоҳ келиб турсангиз зимдан, Ажратолмай хаёлни чиндан, Сизни кўриб танимай турсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Хаёл қилгин, эй нафсим, бир он: Расуллуллоҳ келсалар шу дам. Кўзларига боқолмас бўлсам, Унга лойиқ уммат эмасман!   Мен бир ожиз, гуноҳкор банда, Маъсиятга кўмилган онда... Шу ҳолимни кўрганингизда – Сизга лойиқ уммат эмасман! Ота-онам дилин оғритсам, Гуноҳлардан тийилмас бўлсам. Дунёни деб, Ҳақ йўлдан кечсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Ибодатга шошилмас бўлсам, Киши кўнглин ноҳақ ранжитсам... Нафсим учун виждондан кечсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Гар  тақдирга рози бўлмасам, Илм олиб, амал қилмасам... Қуръон ўқиб ҳузур топмасам, Сизга лойиқ ворис эмасман!  

Шодия РАҲМАТУЛЛОЕВА,

 Хадичаи Кубро номли ўрта-махсус

Ислом  билим юрти 4-босқич талабаси

Мавзуга оид мақолалар
Аёл  беназир мавжудот. Аллоҳнинг яратмишлари ичида ўхшаши йўқ нозик бир ҳилқат. Асрлар бўйи аёл зоти гоҳ мақтов, мадҳиялар қанотида самоларга учирилди, гоҳ давоми...

19:26 / 14.12.2016 934
Тез орада янги ой кўриниб, ражаб ойи кириб келади. Ражаб ойи муҳаррам ойлар қаторига киради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг бир нечта ояти карималарида ушбу ойда давоми...

14:50 / 23.03.2019 5571
САВОЛ Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ЖАВОБ Таҳоратни синдирувчилари комил таҳоратни синдирганидек, охирига етмаган давоми...

11:35 / 17.03.2017 1986
Кўп хислатлари, мақтовга лойиқ сифатларига рози бўлган ҳолда биттаиккита камчилиги учун дўстдан кечиш тўғри эмас. Чунки майда нуқсонлар доимо кечирилган, давоми...

19:19 / 26.12.2016 799