Она тилим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ОНА ТИЛИМ

Онам айтган аллаларда топдим сени,

Ҳар бир сўзинг юрагимга бўлди малҳам.

Афзал ўлим, унутгандан кўра Сени,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Кимнинг тили йўқ экан, у – элат эмас,

Тили, эрки, миллатига эга эмас!

Ўз тилини унутса ким, фарзанд эмас –

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Хазинамсан, бебаҳосан, қандай асрай?

Авлодларимга меросим қонда асрай.

Асрай сени: танда асрай, жонда асрай,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

 
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга шукрлар бўлсинким, ойларнинг султони бўлмиш Рамазони Шариф яқинлашиб давоми...

12:34 / 05.03.2017 6312
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида давоми...

16:30 / 27.11.2016 14351
Ҳафта давомида ишдан чарчаб, ҳориб келиб, у ёқбу ёқни бироз эпақага келтиргандек бўласиз. Лекин дам олиш давоми...

21:44 / 27.11.2016 7509