Йиғла энди, Ўзбек халқи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йиғла энди, Ўзбек халқи,

Посбонингни йўқотдинг.

Посбон эмас, мард ўғлон–

Қалқонингни йўқотдинг.

 

Ахир ул зот эмасми,

Фитналардан қутқарган.

Бор-будин ҳатто жонин,

Сенга фидо айлаган.

 

Кечалари уҳламай,

Ёздилар-ку кўп китоб.

Илму маърифат топсин,

Халқим кўрсин деб офтоб.

 

Тинмай тарқатиб зиё,

Исломга ҳисса қўшиб.

Натижани кўрганда,

Ич-ичдан қайнаб жўшиб.

 

Юрардилар оҳиста,

Оғир босиқлик ила.

Гапларининг мағзида,

Маънолар лим-лим тўла.

 

Зикр қилиб Аллоҳни,

Икки қўлни очганда.

Дуо қилар эдилар,

Қалбдан ором қочганда.

 

Фақат  «Ислом учун» деб,

Туздилар шиорларин.

«Халққа хизмат қилай» деб,

Босдилар қадамларин.

 

Бугун боқий дунёга,

Риҳлат айлади у зот,

Фарзанд, шогирд, мухлислар,

Оҳ урар қилиб фарёд.

 

Йиғла энди, Ўзбек халқи,

Кўзинга тўлсин кўз ёш.

Ахир бегона йиғлар,

Ҳатто кўтара олмай бош.

 

Юсуф Расулов

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломга мактуб Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Ассаламу алайка я давоми...

10:33 / 11.12.2017 3283
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

03:07 / 26.12.2016 3071
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар, биз давоми...

03:15 / 09.02.2017 3869