Wi-Fi – унсиз қотил…
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Манба: «fithacker.ru» сайтидан Азиза таржимаси

Wi-Fi – унсиз қотил…

   Ҳозирги кунда интернетга симсиз уланиш имкониятини берувчи Wi-Fi тармоғидан, деярли, барча жойларда кенг фойдаланилмоқда. Аммо мазкур тармоқ фойдаланувчиларининг жуда кўпчилиги симсиз интернет тармоғининг соғлиққа бўлган зарарларини камайтиришда махсус кўрсатмалар борлигидан бехабар. Мобил телефон, планшет каби симсиз ишловчи қурилмаларимизда интернетга уланиш учун роутер (маршрутизатор)лардан фойдаланилади. Роутер соғлиғимизга катта зиён етказувчи электромагнит тўлқинлари бўлмиш WLAN сигналларини тарқатади. Кўп ҳолларда биз бу далилларга улар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаганлигимиз сабабидан эътиборсизлик қиламиз. Аммо афсуски, бу сигналлар саломатликка зарар етказишда давом этади. Буюк Британия соғлиқни сақлаш агентлиги томонидан ўтказилган тадақиқотлар Wi-Fi роутерлари инсон ва ўсимликларнинг ўсишига тўсқинлик қилишини исботлади. Wi-Fi таъсирининг оқибатлари:
  • Сурункали чарчоқ;
  • Қулоқларда оғриқ;
  • Диққатни жамлай олмаслик;
  • Бошдаги тез-тез ва кучли оғриқ;
  • Уйқу билан боғлиқ муаммолар.
 Биз технологияларсиз яшай олмаймиз, бу – факт. Аммо зарарли оқибатлардан ўзимизни ҳимоялаш учун кўпроқ маълумотга эга бўлишимиз лозим. Қуйида Wi-Fi роутерларидан хавфсиз фойдаланиш, унинг зарарларини камайтириш борасида бир қанча маслаҳатлар берамиз. Электромагнит тўлқинлардан болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
  • Wi-Fi ни ухлаш олдидан ўчириб қўйинг;
  • Wi-Fi дан фойдаланмаётган пайтингизда ўчириб қўйинг;
  • Симсиз уй телефонлари ўрнига олдинги кабелли телефонлардан фойдаланинг;
  • Wi-Fi роутерларини ошхона ва ётоқхонага асло ўрнатманг.
Мавзуга оид мақолалар
Жумани мақтади Расулуллоҳ, Жумани мақтади Каломуллоҳ. Ҳажга тенглаштирди жумани Аллоҳ, Сизга давоми...

10:06 / 25.01.2017 4044
Олмаота шаҳридаги Алатау анъанавий санъат театрида шаҳар марказий масжидининг ташаббуси билан Аждодлар давоми...

04:43 / 20.12.2018 2082
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаброил тушиб менга давоми...

10:41 / 08.11.2016 21237
Нифос ҳақида Нифос боланинг ортидан келадиган қондир. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. У, давоми...

04:42 / 13.11.2016 4997