Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истовчилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган илмий тадқиқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин мажлис қуйидагиларга қарор қилди:

 1. Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.

2. Тиббий кўрикни ман қилувчи нарса шариатда йўқ. Жумладан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.

3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монеълик йўқ.

4. Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан (ирсийдан бошқа) ўтишни истасалар, монеълик йўқ. Фақат сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.

5. Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тарафнинг хаста бўлиши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.

6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисининг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳақи бор.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ

ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯ (23-27 ФЕВРАЛЬ. 2005 ЙИЛ)

Қарор 214.

Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи ташаҳҳуднинг уч хил кўриниши бор А. Ўнг оёқни тик тутиб, чапини ўнг болдирининг тагига қилиш ва давоми...

13:38 / 09.12.2016 2669
«Суннатни тирилтириш  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир» Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

16:58 / 17.03.2017 5105
Агар фарзандингизнинг ўйинчоқлари орасида унга тегишли бўлмаган нарсани кўриб қолсангиз, қўлингизга камар давоми...

13:57 / 18.02.2017 4725
Бақлажонлар узунасига иккига бўлинади. Ўткир пичоқ ёрдамида мағзи ва пўсти олиб ташланади. Зайтун давоми...

13:16 / 20.11.2016 2238