«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 4-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид

Оламларга раҳмат Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қутлуғ мавлид ойини кўпгина мусулмонлар қаторида бизнинг мўъжазгина оиламиз аъзолари ҳам ўзгача интиқлик билан кутамиз. Мавлид-ун-Набавий ойида суннат амалларни ихлос ила бажаришга ҳаракат қилишимизнинг ўзи завқли. Еб-ичиш, юриш-туриш, муомала – барчасини ёзадиган бўлсам, аввало, вақт ҳам қоғоз ҳам етмаслиги тайин. Қолаверса, риё бўлиб қолишидан қўрқаман. Келинг, танлов шартини бажариш борасида биргина амалимизни эътиборингизга ҳавола этсам. 

– Ассалому алайкум, дадажон, онажон! – деб қўлларимизни ўпади ўғлим. Бомдод намози, тонгги зикрлардан кейин дастурхон атрофида жамланиб нонушта қиларканмиз, суҳбатимиз мавлид ойи фазилати, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳусни хулқлари ҳақида бўлади. Мавлид ойининг илк кунидан оилавий мақолам сўнгида  мавлид кунларининг фазлини фарзандларимда намоён бўлаётганидан хурсандлигимни айтмоқчиман. Ўғлимнинг китобларга меҳри шу файзиёб кунларда бошқача-да. Олдин ҳеч эътибор бермаганим – боламнинг Шайх Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг асарларига муҳаббати. Биргина мисол, куни кеча китоб жавонимизни тартибга келтирар экан “Ойи, “Ислом тарихи”  қани?” деган саволидан юрагим шавқ ила чулғанди. Негаки, кўплаб китоблар орасида бир китоб кўринмаганини билибди болажоним. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг-а, болаларнинг телефон, компьютер, планшетларга қизиқиши шиддат билан ортиб бораётган бир паллада, менинг 13 ёшли нуридийдамнинг китобга эътибори, ихлосини кўриб қувонмай бўладими?  “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деган ҳикмат мағзини ушбу Мавлид кунларида Устозимиз раҳимаҳуллоҳ китоблари мутолааси жараёнида янада теранроқ англамоқда фарзандларимиз. Аллоҳимга беҳисоб мақтовлар, Пайғамбаримизга дуруду салавотлар бўлсин, бизларга улкан бир илм хазинасини ёзиб қолдирган олимларнинг олими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Роббим раҳматига олсин. Шундай танловларни  ташкил этган Сиз муҳтарамалардан Аллоҳ рози бўлсин!

    Мавлиди шариф барчамизга муборак!

Ойиша

Мавзуга оид мақолалар
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон. Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам давоми...

06:21 / 02.05.2017 4267
Организмда вужудга келган темир танқислиги ҳолати ва унинг ўта камайишидан келиб чиқадиган камқонлик, давоми...

09:02 / 22.11.2016 14683
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб давоми...

16:06 / 18.11.2016 3545
Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим, билгинки Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи давоми...

05:14 / 22.11.2016 5791