«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 3- мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 “Биллурларни синдириб қўйма!” 

“Ва албатта, Сен улкан хулқдасан!” (Қалам сураси, 4-оят). Сиз қиёмат куни Одам фарзандининг саййиди, устидан қабр биринчи ёриладиган инсон, биринчи шафоат қилинувчи ва биринчи шафоат қилувчисиз, ё Расулуллоҳ!.. Қиёматда тўпланиб келганларнинг хатиби, ноумид бўлганларида уларнинг хушхабарчисидирсиз, эй оламларнинг Сарвари... Сиз завжаи мутоҳҳаралари бор туяларни етаклаб кетаётган сарбонга қарата: “Оҳиста юр, биллурларни синдириб қўйма!” деган зотсиз!

Қўлларингизни кўтариб: “Аллоҳим! Умматим! Умматим!” деб йиғлаган ва Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Биз сенинг умматинг ҳақида рози қилурмиз, сенга ёмонлик қилмасмиз”, деган ваъдасини олган Роббимизнинг сўнгги Пайғамбарисиз! Сиз буюк хулқ узрадирсиз! Сизни соғиндик, эй оламларга раҳмат Пайғамбар!..

Соллаллоҳу алайҳи ва саллам!

Муштарий

Мавзуга оид мақолалар
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси давоми...

10:31 / 14.03.2017 7848
httpswww.youtube.comwatchvKSGWiNsV7BA

10:15 / 04.03.2019 2064
Теҳрон. FARS NEWS ахборот агентлигининг хабар беришича, Эронда президентлик сайловларида биринчи марта аёл давоми...

13:52 / 21.12.2016 3870