Чақалоқнинг танглайини кўтариш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ДОИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Чақалоқнинг танглайини кўтариш ҳақида

«Саҳиҳайн»да Абу Мусо Ашъарий розиаллоҳу анҳу дедилар: «Мен ўғил кўрдим ва уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига олиб келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Иброҳим деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар».

Бу ҳадис Бухорийда қуйидаги зиёдаси билан келган: «…ва унга барака тилаб дуо қилдилар-да, менга бердилар». Бу бола Абу Мусо Ашъарийнинг энг катта фарзандлари эди.

Чиройли исм қўйиш

Бани Исроил қавми фарзандларини кўпинча Эммануэл деб номлашарди. Бу калиманинг маъноси «Илоҳимиз биз билан» демакдир. Шу боис исмларнинг Аллоҳга энг махбуброғи Абдуллоҳ, Абдурраҳмондир. Бола эсини таниб, ақли тўлганда ўзининг Аллоҳга банда ва Аллоҳ унинг саййиди, ҳожаси эканини билади.

Чақалоқни авайлаш

Фарзандларни туғилганидан то уч ой ва ундан кўпроқ ўтмасдан туриб, у ёқдан-бу ёққа кўтариб олиб юрмаслик керак. Чунки бу пайтда улар оналарининг қорнидан эндигина чиққан ва таналари заиф бўлади.

Эмизиш

То тишлари чиққунча ошқозонлари ва ҳазм қилиш қувватлари заиф бўлгани туфайли уларга сут бериш билан чекланиш лозим. Қачон тишлари чиқиб, ошқозонлари қувват ҳосил қилса, таом билан озиқланадиган бўлади. Аллоҳ Таоло боланинг таомга хожати тушмагунича унинг тишлари чиқишини кечиктириб туради. Бу эса Аллоҳнинг ҳикмати, лутфи ҳамда она ва унинг кўкрагига раҳим қилганидандир. Зеро, шунда чақалоқ она кўкрагини тишлаб олмайди.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони каримда неча марта зикр қилинган       давоми...

07:58 / 21.11.2017 2269
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун давоми...

16:00 / 22.09.2019 19833
Қуръон мусобақаси ҳакамларига зарур тавсиялар берилди 18 апрель куни Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус давоми...

14:31 / 19.04.2018 1748
Нақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим  Пул нисобга давоми...

09:04 / 04.06.2017 3123