Таҳийяти масжид намози

0 363

 

Бу икки ракъатли намозни «таҳийяти масжид» – «масжид саломи» намози дейилади.

Ҳанафий мазҳабида имом хутба ўқиётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди.

Шунингдек, намоз ўқиш макруҳ бўлган пайтларда ҳам таҳийяти масжид ўқилмайди.

Узр сабабли масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.

Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийяти масжид намозини ўқий олмаса, «Субҳаналлоҳи! Валҳамду лиллааҳи! Ва лаа илааҳа иллаллоҳ! Валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади.

Баҳам кўринг

Leave A Reply