Таҳажжудга туришга ёрдам берадиган ва руҳлантирадиган 100 дан ортиқ насиҳат

0 6 993

Эй мусулмон биродарим,  Набий алайҳиссалом тунги намозга туришга одамларни қизиқтирганлар ва рағбат қилдирганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва: «Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла! » дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи ҳаракатчан, руҳи пок бўлади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради», дедилар».

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

  1. Таҳажжудга туришда Аллоҳга ихлос қилиш
  2. Аллоҳ таоло таҳажжудга туришга чақирганини ҳис қилиш
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
  4. Салафлар таҳажжуднинг раббоний руҳиятини ҳис қилишган
  5. Ўнг томон билан ухлаш
  6. Таҳажжуд қалбнинг ғофиллигини ҳайдовчи восита эканини идрок қилиш
  7. Аллоҳ тунда намоз ўқиётганни кўришини ва эшитишини ҳис қилиш
  8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудни ўқишга қунт қилганларини билиш
  9. Муждаҳид уламоларни таҳажжудга алоҳида эътибор берганлари
  10. Таҳажжудга туришни енгиллаштиришини сўраб Аллоҳга дуо қилиш
  11. Таҳорат билан ухлаш
  12. Аллоҳ таоло таҳажжудга турган кишидан хурсанд бўлишини билиш
  13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни ҳеч тарк қилмаганлар. Ҳаттоки касал бўлган вақтларида ҳам.
  14. Саҳобаларнинг таҳажжудга  туришга иштиёқлари кучли бўлганини билиш.
  15. Хуфтон намозидан кейин эрта ухлашга ҳаракат қилиш
  16. Таҳажжуд муваффақиятнинг сабаби эканини идрок қилиш
  17. Таҳажжудга туришни ният қилиб уйқуга ётиш
  18. Аллоҳ таҳажжудга турувчи бандаси билан фаришталарга мақтанишини билиш
  19. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳод бўлган вақтларда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
  20. Гуноҳ ва масиятлардан четда бўлиш
  21. Уйқудан олдинги зикрларни доимо айтиб юриш
  22. Таҳажжудга турувчи учун Аллоҳ таоло юксак савобни тайёрлаб қўйганини билиш
  23. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
  24. Салафларнинг аёллари ҳам тунда қоим бўлишга қунт қилганларини билиш
  25. Таҳажжудни ўқиш қалбни хурсанд бўлишига сабаб бўлади
  26. Кўп ейиш ва ичишдан четланиш
  27. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларини ҳам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
  28. Амирлар ва халифалар ҳам таҳажжудни ўқишга  ҳирс қўйганлар
  29. Таҳажжудни ўқиётганда шайтон тўсқинлик қилишини англаб етиш
  1. Ухлаётганда ёпинчиққа ўралиб ётмаслик
  2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларини тунда қоим бўлишга ўргатганлар
  3. Тун аҳлини Роббиларига бўлган муножотларини тафаккур қилиш
  4. Тунда қоим бўлиш оловдан нажот топишга сабаб бўлишини билиш
  5. Ортиқча ухламаслик
  6. Таҳажжуд салафларнинг васиятлари
  7. Таҳажжудга турмаганига танбеҳ бериб, нафсни ҳисоб-китоб қилиш
  8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда қоим бўлишда беллашишга даъват қилганлар
  9. Таҳажжуд нажот топишнинг сабабчисидир
  10. Нафс билан курашишга ўзини-ўзи мажбурлаш
  11. Уйқудан тургандаги зикрларни айтиш лозим

давоми бор…

Араб тилидан Назокат таржимаси

Баҳам кўринг

Leave A Reply