АҚШга ҳужум қилган «Sendi» тўфони оқибатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кучли довул «Sendi»дан биринчи бўлиб Ямайка, Гаити ва Куба ороллари азият чекди. Кучли довул шамоллари бино томларини учириб, дарахтларни қўпориб ташлади. Жойларда сув тошқинларига сабаб бўлди.

АҚШнинг Шимолий Каролина ва Жанубий Каролина штатларида барча пляжлар ва кўплаб бинолар сув остида қолган, электр симлари узилиб кетган. Нью Жерси кўрфазидаги йирик нефть сақлаш резервуарларидан бирида, ёриқ сабабли миллион тоннадан ортиқ ёқилғи оқиб кетган. Мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида автомобил ҳаракатлари тўхтатилган. Фақат ўт ўчирувчи ва тез ёрдам машиналари юриб турибди. Кўплаб шаҳарларда кўчалар бўшаб қолган. Нью-Йорк шаҳрининг 400 000дан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинган. АҚШнинг шимолий-шарқий томонидаги барча вокзаллар, станциялар, аэропортлар ёпиқ. Манхеттендаги, қайноқ ҳаёт жўш уриб турган, мегаполис марказида жойлашган, бир кунда мамлакатнинг турли томонларига юзлаб поездлар қатнови йўлга қўйилган, минглаб йўловчиларга хизмат қиладиган улкан «Централ» («CENTRAL STATION») вокзали ёпиқ. Манзара худди даҳшатли фильмлардагидек: кўчаларда ағдарилган катта дарахтлар, машиналар, ахлат уюмлари... Сирена овозлари, гудоклар... Бу даҳшатлар 11сентябрь воқеаларидан кейинги қўрқинчли вазиятларни эслатади. Нью-Йорк шаҳрига экологик ҳалокат хавф солиб турибди. Ер ости қурилмалари ҳамон сув остида. Сув остида қолган парковкалардаги машиналардан бензинлар оқиб чиқмоқда. Шунингдек, кўчалардаги машиналардан ҳам бензинлар оқиб чиқмоқда. Ҳамма ёққа ўткир, аччиқ ҳид тарқалган, бу  ёнғиндан ҳам хавфли, ҳатто портлаб кетиш хавфи бор. Коммунал хизмати ходимлари айтишича,«Иш бошдан ошиб ётибди. Барчага генератор керак, кўпчилик одамлар подваллардаги сувларни тортиб чиқаришни сўрайдилар». Сув қуримаганлиги сабабли, метро станциялар, ертўла, ер ости машиналар тўхташ жойи кабиларни тез қуритишнинг иложи йўқ. Уни тезроқ қуритиш учун Нью-Йоркка бошқа штатлардан қутқарувчилар ва таъмирловчи бригадалари ёрдамга келган бўлса-да, ишчи кучи етишмаяпти. Фақат Нью-Йорк ва Нью Жерсига келган бошқа шаҳарлик электрикларнинг сони 53 мингдан ортади. Нью-Йорк районларини электр қуввати билан таъминлайдиган кичик станциялар довулга бардош беролмади. Шаҳарнинг ўнлаб қисмларида электр қуввати йўқ. Кўчалар ва бинолар зимистон қўйнида. Кечалари хизматда бўлган шошилинч хизмат ходимлари ўзлари билан фонар тутиб олганлар. Манхеттин атрофини боғлаб турган туннел ҳали ҳам сув остида. Шаҳарда ҳаво ҳарорати пасаймоқда. Ҳукумат вакиллари сувлар музлаб қолишидан хавфсирашмоқдалар. Электр қуввати йўқ районлар аҳолисига маъмурлар вақтинча бошқа жойга кетишни маслаҳат беришмоқда. Полиция ҳалокат содир бўлган жойларда ўғрилик кўпайганини хабар қилади. Қоронғи кварталларда патруллар ёрдамида қаттиқ назорат ўрнатилиб, полициячилар марадёрлар (ҳалокат вақтидаги талончилар)ни тутишмоқда. Охирги маълумотларга кўра, «Sendi» ҳалокати туфайли қурбон бўлганлар сони 90 тага етди. (ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИУУН. -М.Р.) «Sendi» тўфонидан жабрланган ҳудудларни тиклашга ҳали узоқ вақт керак бўлади. Юқори даражали тўфоннинг даҳшатли оқибатлари билан курашга Нью-Йорк ва яна 12 та штатга уларнинг ўз кучлари етмаганлиги сабаб, федерал ёрдам берилади. Рамзи «Катта Олма»(«Big Apple») бўлган Нью-Йорк шаҳрининг одатдаги ҳаётга қайтишига камида 1 ҳафтадан кўпроқ вақт керак бўлади, деб фараз қилинмоқда.  

(Интернет хабарлари асосида тайёрланди)

Мавзуга оид мақолалар
Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир Шарҳ, 5. Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, давоми...

14:59 / 29.12.2016 5037
Сочлар билан турли муаммолар юзага келиши мумкин. Улар орасида энг ёқимсизларидан бири чигал бўлишидир. Бу давоми...

16:00 / 01.07.2019 6586
Исломий либослар IV халқаро конференцияси жорий йилнинг 1316 сентябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида давоми...

03:02 / 28.11.2016 4913