«Саҳар ойи» бошланар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чет элда тўйдан кейин,

Ёшлар тарк этиб уйин,

Бир ой саёҳат, ўйин – «Асал ойи» бошланар.

Ўзбекларда бошқача, «Асал ойи» – бир кеча, Сўнг ҳар тонг супур кўча, «Саҳар ойи» бошланар.

Бечора келин-куёв, Тунда учрашар бир ров, Сўнг кўнгил айниб дарров, «Ташар ойи» бошланар.

Бўлишар ота-она, Олти йилда тўрт бола, Мактабгаю, боғчага, «Чопар ойи» бошланар.

Керак кўп пул топиши, Уй қуриб, том ёпиши, Камлик қилиб чопиши, «Учар ойи» бошланар.

Қиз етилгач, узатиб, Зеб-зийнат-ла кузатиб, Сандиқларни бўшатиб, «Сочар ойи» бошланар.

Келин чиқса беадаб, Кўчага ташийди гап, Хонадон сирин боплаб, «Очар ойи» бошланар.

Билгунча ўнгу-чапни, Тушунтиролмай гапни, Йиғлаб-сиқтаб асабни, «Бузар ойи» бошланар.

У болангда у ғалва, Бу болангда бу ғалва, Тинч ўтириш қаёқда? «Заҳар ойи»бошланар.

Ўғил- қизнинг савдоси, Битмас экан ғавғоси, Кетга тегиб навдоси, «Касал ойи» бошланар.

Уйлаб-жойлаб, қутулиб. Ташвишларга тутилиб, Соч оқариб, ҳол қуриб, «Яшар ойи» бошланар.

Ўзинг-чун шўрлик банда, Яшашни бошлаганда, Охират диёрига, «Сафар ойи» бошланар.

Бу бир эски ақида, Бундай яшамоқ – хато, Ҳаётнинг ҳар онини, Эҳтиёт қил, Марҳабо.

Бериб қўйма юракни, Ташвишларнинг қўлига, Ўғил-қиз ҳам, жигар ҳам, Ҳаммаси ўз йўлига.

Тақдирнинг ҳеч ишини Қолипга сололмайсан, Аллоҳнинг дунёсини, Сен бошқара олмайсан.

«Нега ундай, бундай?» деб, Қилаверма ташвиш, ўй, Эплай олмаяпсанми, Ўз ҳолига ташлаб қўй.

Ҳаёт не бўлса – бўлди, Охират ғамини қил. Буям битта рўзғоринг, Неси йўқ, камини қил.

Шукру таъвозе ила, Уриб турса ҳар юрак, Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси, «АСАЛ» бўлиши керак.

Марҳабо Каримова

Мавзуга оид мақолалар
Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни хақоратловчи карикатурик расм чиқарган давоми...

05:07 / 02.12.2016 3060
Агарчи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур. Мизожинг давоми...

15:44 / 17.02.2017 2935
Дарс бошланишида телевизордан ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари давоми...

10:54 / 26.12.2016 3653
Савол мен ўн беш ёшлик қизман. Уйимдагилар мени амакиваччамга турмушга чиқишимни исташмоқда. Мен эса уни давоми...

05:41 / 13.11.2016 5783