Рамазон суҳбатлари. 9-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама суҳбат иштирокчилари. Сиз билан суҳбатлашаётган мавзуларимизнинг узвий ва мантиқий давоми сифатида бугун, Рамазоннинг тўққизинчи кунида биз, ота-оналарнинг ўз фарзандларига муносабати хусусида сўз юритмоқчимиз. Айни шу мавзудаги фикрларингизни билмоқчимиз. Бугунги кун оталари ва оналари ўз зурриётларига муносиб оталик ва оналик қилишмоқдами? Бизнинг фарзандларимиз олдида бурчларимиз борми? Уларни  бажаряпмизми? Фарзандларга намуна бўлишни эплаяпмизми? Ота ва оналарнинг зиммасида қандай вазифалар бор деб ўйлайсиз? Баъзи болакайларнинг ҳаддан зиёд эркаланиб кетишларига ўзимиз сабабчи бўлиб қолмаяпмизмикин? Шу ва бошқа кўплаб айни мавзудаги саволларга жавобларни излаймиз. Балки, айнан шу суҳбатлар сабаб бирор оилада фарзанд тарбияси масаласи кўтарилар. Эсланмаган вазифалар эсланар.

Биз бугун болаларимизни моддий таъминоти ҳақида кўп ўйл аймиз, уларнинг маънавий таъминоти-чи? У биз учун нечанчи ўринда?

Шунингдек, халқимизга хос, аммо гўзал бўлмаган одатлардан бири: баъзан ота- оналарнинг ўз фарзандларидан ҳаддан зиёд кўп нарса таъма ва талаб қилишлари хусусида нима дейсиз?

Мавзу ниҳоятда кенг қамровли бўлгани учун бу борада барча жиҳатлардаги фикрларингизни билишни истардик.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Болгар Ислом академиясида мусулмон таълим муассасалари ўқитувчиларининг VI халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. давоми...

05:44 / 10.12.2018 2579
Тоат ўзингдан чиққани билан хурсанд бўлма. Унинг Аллоҳдан чиққани билан хурсанд бўл. «Айт «Аллоҳнинг фазли давоми...

07:19 / 28.01.2019 2439
embedhttpswww.youtube.comwatchvwNpMc4ThQisfeatureyoutu.beembed

13:32 / 28.03.2018 3386
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

03:59 / 08.10.2016 2907