Рамазон суҳбатлари. 27-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари бугун сиз билан уяли алоқа воситасига оид одоблар ҳақида суҳбатлашамиз.

Биламизки, олдинлари оддий телефон, ҳозирда эса уяли алоқа воситаси (телефон) сотиб олишда одамлар турли меёрларга асосланишлари ҳаммага маълум. Кимдир яхши ният билан, кимдир бошқа мақсад ва ниятлар билан сотиб олади.

Ислом динида қоида бўйича, барча амаллар ниятга қараб баҳоланади. Шунинг учун ҳам:

Телефон сотиб олишда уни яхшиликларга, дунё ва охират учун манфаатли нарсаларга ишлатиш ниятини қилиш керак.

Бу борадаги яхши ниятдан силаи раҳмни тиклаш, яқин кишиларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, уларга яхши сўз ва тилакларни тақдим этиш, ўз ҳожатини тезроқ битириш орқали вақтини тежаш ёки сўзлашув воситасининг имкониятларидан фойдаланиб, Қуръони карим тиловатлари панд-насиҳатларини тинглаш, ибратли кўрсатувларни томоша қилиш, фойдали матнларни мутолаа қилиш каби ҳайрли ишлар кўзда тутилган бўлади.

Уяли алоқа воситасидан фойдаланишда баъзи одобларни санаб ўтамиз.

Уяли алоқа жиҳозининг ўз эҳтиёжига ярашасини олиши керак

Уяли алоқа воситаси ойнасига Аллоҳ лафзини ва Қуръони Карим оятларини қўймаслик керак

Уяли алоқа жиҳозининг қўнғироқ товушларига Қуръон ояти, азон ёки Аллоҳнинг зикрларини қўймаслик керак

Уяли алоқа жиҳозига Исломда тинглаш ёки томоша қилиш ман қилинган нарсаларни жойлаштириш ҳаромдир

Уяли алоқа воситаси ўзгага тегишли бўлса, унинг рухсатисиз олиш, ундан бировга қўнғироқ қилиш, унинг ичидаги нарсаларни очиб кўриш мутлақо мумкин эмас.

Шу каби одоблар ҳақида сайтимизнинг ўнг томонида жойлашган онлайн chatwing Рамазон суҳбатларида ўзаро фикр алмашамиз.

Суҳбатда фаол бўлинг!

 muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Деярли етти йил аввал кўз нурини йўқотган Суданлик кекса аёлнинг айтишича, у Саудия Арабистонига ҳаж давоми...

14:56 / 02.01.2017 3764
САВОЛ Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими ЖАВОБ давоми...

12:32 / 16.10.2016 9317
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ давоми...

02:41 / 13.11.2016 4225