Рамазон ойидан фойдаланган кишининг ҳолати ҳамда унга юзаки муносабатда бўлган кишининг холи

0 1 032

Эҳтимол бугунги кун муборак Рамазон ойининг охирги кунидир. Ҳар йили ушбу муборак ойнинг охирига етиб келганимда йилнинг ушбу ойни тугаши билан инсон умрининг тугаши ўртасидаги туйғуни биргаликда хис қиламан.

Рамазонда инсонларни тўлиқ бир ой емак-ичмакдан ўзларини сақлаганидан кейин инсонларни бу неьматлар тановулига етиб байрам қилишларини, Аллоҳ таоло қиёмат куни солиҳ бандалари қалбига соладиган шодликга ўхшатаман. 
Эҳтимол бу ойнинг ҳикматларидан бири дунё билан охират ўртасини ва инсонни бу ойдан сўнг шу дунёда оладиган натижаси билан ўлимдан сўнг охиратда оладиган натижаси ўртасини боғлаш воситасидир. 
Шубха йўқки инсонлар икки тоифага бўлинади:

Уларнинг биринчиси ўтган ушбу ой орасида Аллоҳ азза ва жаллага интилиб Аллоҳнинг ризосига етишиш учун сабр қилди. Очлик ва ташналик қийинчиликларини бошидан ўтказиб, бажарган амали олдида нафсини холдан тойиб қийналганини кўрди. Рўзани очиб юбориш учун қийналгани ҳамда иш ва вазифаларини рўкач қилиб баҳона изламади. Балки сабр қилиб ўзига:

«Ушбу ой Аллоҳ субханаҳу ва таоло айтганидек саноқли кунлардан иборат, мана ой ҳам тугаб қолди, саноқли кунлар ҳам оз қолди, мана кўрасан ўтган ўттиз кун давомида рўзанинг машаққатларидан нима қолар экан? Рўзадорлар нафсидаги очлик ва ташналик асоратларидан нима қолар экан? Бу қийинчиликлардан асар ҳам қолмайди. Бу машаққат ўрнида буюк ажр ўрнашади, Аллоҳ субханаҳу ва таоло томонидан бериладиган катта мурувват жойлашади» — деди.

Иккинчи тоифа инсонлар ушбу сабрга куч топа олмади. Балки болалигига қайтиб таназзулга юз тутди. Балки болаликнинг турли ёмонликларига тушди. Ушбу ойда бу одамларнинг шахватлари тошиб қаттиқ талаб қилди. Таомни кўрса ёки эслатилса ёш бола қиладиган кўринишда емак ичмакка сўлаклари оқди. Лекин мана, бу ой ҳам тугади. Энди булар нафслари тубида қолган шахватларининг чангали териб олган нарсалардан нима қолганини кўради. Сотиб олган роҳатларининг қандай асорати қолганини билади. 
Биз бу ва ўша тоифага эътибор бериб қарасак иккала тоифа ҳам бир натижа билан қайтганини кўрамиз. Бири иккинчисидан биргина сабаб билан фарқ қилади. Билингки у: Рўзадорлар тутган рўзаси билан Аллоҳнинг буйруғига бўйсунганликларини ва ушбу буйруқга эргашишда қилган сабрларини ҳамда Аллоҳга бўлган бандаликларини номоён қилиб буюк ажрни қўлга киритдилар ва ўзлари учун чекланмаган шаҳодатни ёзиб қўйдилар.

Аммо бошқалар эса ўзлари учун ёки зиёнлари учун бало ва бахтсизликни рўйхатдан ўтказиб олдилар. Нафслари учун Аллоҳдан бўлган ғазабни белгилаб олдилар. Энди уларни Аллоҳнинг ғазабини чиқариб топган фойдаларини кўринг…. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони рози қилиб қайтган бу кишиларнинг йўқотган нарсаларини кўринг. 
Айтаманки: «Рамазон ойининг тугаши умрнинг тугашига нақадар ўхшашдир. Умр бу рўза ойи мисолидир эй, инсонлар! Сиз рўза тутиш вақтида емак ичмакдан тийилиб ўтказган қийинчиликлар ушбу ой тугаши билан йўқ бўлиб кетади. Сўнгра солиҳ мўмин эришган натижа олдида унинг ўтказган қийинчиликлари қовжираб ундан асар ҳам қолмайди. Умрнинг тугаши ҳам худди шундай.

Нафсингизни Аллоҳнинг ризолиги йўлида қанчалик қийнасангиз, Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларига эргашиш йўлида қанчалик ғайрат қилсангиз -яқинда бу ҳаёт тамом бўлади- ҳаётингиз тугаганидан кейин бу қийинчиликларингиз йўқолиб, сиз ҳаётда кўтарган машаққатлардан асар ҳам қолмайди. 
Ўзингизни Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз уйларига кириб аҳлидан сўраган ушбу сўзининг олдида топасиз:

أبقي عندكم من اللحم شيء ؟

«Олдингиздаги гўштдан бирор нарса қолдими?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларида бир оз гўшт бор эди. Оиша розияллоҳу анҳо у зотга айтди: «Ҳаммаси тугаб фақат елка (гўштидан озгина) қолган», деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: 

بل بقىَ كلُّها إلا كتفُها

«Балки елка(гўшти)дан бошқа ҳаммаси қолган», деди.

Расулуллоҳ айтган ушбу сермазмун сўз, инсон умрининг ҳаммасига мос келади. Аллоҳнинг ризосини истаб берган молингиз боқийдир, уни эрта қиёмат куни топасиз.

Киссангизга йиғган нарсани йўқолиб зим бўлганини, сизга фойда ҳам бермай балки беҳуда кетганини хис қиласиз. 
Тез орада сарф қилган меҳнатингиз ва кетказган роҳатингизни топасиз. Бу сиз учун қолган нарсадир, сизни ҳимоя қиладиган нарсадир, сиз учун қолган сармоядир.

Шунингдек ёшлик даврингизда нафсингиз учун тўплаган роҳатларингизни ҳам топасиз. У ўтиб тамом бўлган ҳақиқий йўқотиш кунларидир. Лекин афсус одамлар бу нарсаларни ўлим вақтида ҳис қилиб англайди. Ундан олдин эса дунё ва унинг ўзгаришлари ҳамда шаҳватлари сабабли бу туйғудан тўсилган бўлади. 
Лекин ҳикматли ва меҳрибон Аллоҳ ушбу тўсиқни ўзининг аниқ ва равшан баёнотлари билан очиб ташлаган. 
Аллоҳ субханаҳу ва таолони рози қилиб бу дунёдан жўнаб кетганларнинг ва улар ҳақида Аллоҳнинг айтган сўзига эьтибор беринглар.

«Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар…
«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим», дейдир.
Бас, у розилик ҳаётидадир.
Олий жаннатдадир.
Унинг мевалари яқиндир.
Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин». Ал-Ҳааққоҳ, 20-24.

Бу кўриниш бизга инсонни дунё хаётида чеккан қийинчиликлари учун олаётган мукофотини ёритиб беради. Лекин буни билган билди, билмаган хали ҳам билмади. Эрта қиёмат куни буни ҳамма одамлар билади. Аммо бошқалар… 
Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг сўзига эьтибор беринг: 
«Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб: «Эй Роббимиз», кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз ишониб етдик», дейишларини кўрсанг эди». Сажда, (12 оят) 
Бузган нарсаларимизни тузатишимиз, орқамизда қолган қинғир ишларимизни тўғрилашимиз учун бизни дунё ҳовлисига қайтаргин. Лекин, бу ўхшаши йўқ аламлардир: Бу амалга ошмайдиган омонлик сўровидир, татбиқ этилишига бутун борлиқнинг кучи етмайдиган меҳрибонликдир. 
Бошқа бир ўринда келган Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу сўзига эьтибор беринглар:

«Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди». Ал-Ҳааққоҳ, 25.
Бу огохлантириш ва башоратлардан юз буриб, бахтсизлик билан якун топган инсондан киноядир.
«Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди.

Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.

Молу мулким мени сақлаб қола олмади.

Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир. (Мулку султоним, мансабу обрўйим, насабу хасабим ҳамма ҳаммаси ҳалок бўлди.)

Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!
Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!
Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.
Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.
Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.
У(таом)ни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас». Ал-Ҳааққоҳ, (26-37).

Кўринглар, ушбу муборак ойнинг охирги кунида бундан ибрат олишга ва уни мужассамлаштиришга кучимиз етадими?

Яқинлашиб келаётган хайит байрами, яхшилик ва тақво билан ушбу ойни тамомлаган инсонни, Аллоҳга яқин келишини ҳамда Аллоҳ таоло унинг қалбига абадий қувонч солишини тасвирлаб беради. Бундан ибрат олишга кучимиз етадими? Бу муборак ой билан хайрлашсак Аллоҳга ва ушбу ойга доимий тўғри йўлда юришимиз ваьдасини беришга куч топа оламизми? Ўлим фариштаси эшигимизни тақиллатиб келгунича ушбу ваьдамизда қоим туришга кучимиз етадими?

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутий хутбаси.
05-май1989-йил.
Эшонгузар жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.
31-май 2015-йил.

Баҳам кўринг

Leave A Reply