Рамазон фазилатлари (17-18 ҳадис)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

17

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: «قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أُعْطِيَتْ أُمَّتِي خَمْسَ خِصَالٍ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ: لَمْ تُعْطَهُنَّ أُمَّةٌ قَبْلَهُمْ: خُلُوفُ فَمِ الصَّائمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ، وَتَسْتَغْفِرُ لَهُمُ الْمَلائِكَةُ حَتَّى يُفْطِرُوا، وَيُزَيِّنُ اللَّهُ كُلَّ يَوْمٍ جَنَّتَهُ ثُمَّ يَقُولُ: يُوشِكُ عِبَادِي الصَّالِحُونَ أَنْ يُلْقُوا عَنْهُمُ الْمَئُونَةَ وَالأَذَى، وَيَصِيرُوا إِلَيْكِ، وَتُصَفَّدُ فِيهِ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ فَلا يَخْلُصُونَ فِيهِ إِلَى مَا كَانُوا يَخْلُصُونَ إِلَيْهِ مِنْ غَيْرِهِ، وَيُغْفَرُ لَهُمْ فِي آخِرِ لَيْلَةٍ».

قِيلَ: «يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَفِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ؟» قَالَ: «لا، وَلَكِنَّ الْعَامِلَ يُوَفَّى أَجْرَهُ إِذَا قَضَى عَمَلَهُ».

إسناده ضعيف.

 Ўн еттинчи ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рамазон ойида умматимга улардан олдинги умматларга берилмаган беш хосият берилди:

  • рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкдан хуш(бўйроқдир);
  • оғиз очгунларигача фаришталар уларга мағфират сўрайди;
  • Аллоҳ ҳар куни жаннатни безатади‑да, сўнг: «Солиҳ бандаларим қийинчилик ва озорлар улардан улоқтирилиб, сенга келишларига оз қолди», дейди;
  • унда бебош шайтонлар занжирбанд қилиниб, ундан бошқасида ажраладиган нарсаларига унда ажрала олмайдилар;
  • кеча охирида мағфират қилинадилар», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, қадр кечасими?» дейилди.

«Йўқ, балки амал қилгувчига амалини битирганда ажри мўл берилади», дедилар.

Санади заиф ҳадис.

Яъни, рўза тутган, тунни бедор ибодатда ўтказган киши ўша ибодатидан бўшаши билан мағфират қилинаверади, ажрлари мўл қилиб берилади.

Юқоридаги «ундан бошқасида ажраладиган нарсаларига унда ажрала олмайдилар» деган жумлада шайтонлар инсонларни васваса қилиш билан банд бўлиши, бор кори – ўзини ажратган иши инсонларни йўлдан уриш бўлгани ҳолда, Рамазонда бу ишларни бошқа ойлардагидек қила олмасликлари тушунилади.

18

عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ: «تَسْبِيحَةٌ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ تَسْبِيحَةٍ فِي غَيْرِهِ».

لم يوقف عليه.

Ўн саккизинчи ҳадис Зуҳрийдан шундай ривоят қилинади: «Рамазондаги битта тасбеҳ бошқасидаги мингта тасбеҳдан афзал». Манбаси топилмаган.  
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳдан паноҳ излаш Аллоҳ таолога одобдир Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Мустафони соллаллоҳу алайҳи давоми...

11:04 / 03.04.2019 3690
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида давоми...

11:30 / 27.11.2016 11595
Бир куни амирул мўминин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани давоми...

14:35 / 12.02.2017 6033
   Мавлид ойини қандай ўтказамиз Ҳар йили рабиул аввал ойи келганда бутун дунёдаги кўп сонли мусулмонлар давоми...

02:12 / 25.02.2017 5567