«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» китобининг муаллифи – Гулобод Қудратуллоҳ қизи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида  таваллуд топган. 1972-1982 йиллар ўрта мактабни тамомлаб, шу йили Жиззах Педагогика Институтининг Бошланғич таълим факультетига қабул қилинган. 1987 йили институтни тамомлаб, бир неча йил турли мактабларда ишлаган.

1996 йил Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртига ўқишга кириб, 2000 йилда билим юртини  аъло баҳолар билан тамомлаган. 2000 йилдан бери ушбу билим юртида фаолият олиб борадилар. Билим юртида педагогика ва Қуръондан талабаларга дарс берадилар.

Дарсдан ташқари вақтларда Гулобод Қудратуллоҳ қизи мадрасадаги 2004 йилдан бери фаолият юритаётган «Қориялар» тўгарагига раҳбарлик қиладилар. Ушбу тўгарак қатнашчилари бир неча йилдан бери «Республика Қори ва қориялар мусобақаси»да фаол  қатнашиб, фахрли ўринлар соҳибаси бўлишган.

Гулобод Қудратуллоҳ қизи ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, 2011 йили у кишининг «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» номли китоблари чоп қилинган. Ушбу китобнинг ёзилиш тарихи ҳақида муаллифнинг ўзлари билан суҳбатлашганимизда қуйидагиларни сўзлаб бердилар:

«Ўзим Қуръон ўқишни ўрганишни бошлаганимда тажвид қоидаларида жуда қийналардим. Тажвид бўйича турли саволлар туғилган. Лекин устозларни саволга тутишдан ҳам уялардим. Саволларга жавоб ахтариш жараёнида кўпгина китобларни ўқиб ўргандим ва шу аснода бу борада китоб ёзиш фикри туғилди. Аввал бошда кўпчилик томонидан,  тажвид бўйича китоблар кўп-ку, деган эътирозлар ҳам бўлди. Мен ушбу китоб орқали тажвид қоидаларини эмас, балки  Қуръонни ўқиш ва ёдлаш усуллари ҳақида кўпроқ ёритишга ҳаракат қилдим.

Китоб икки қисмдан иборат: усуллар ва педагогик технологиялар.  Яна китобда ўқувчини қизиқтириш учун Қуръон ва тажвид ҳақида турли қўшимча маълумотлар  ҳам келтирилган. Ҳозирда китобнинг аудио варианти ҳам сотувга чиқди. Биз ўзимиз ҳам  «Қориялар» тўгарагида ҳарфларнинг талаффузларини ўрганишда талабалар билан ушбу дискдан фойдаланамиз».

Гулобод Қудратуллоҳ қизи оилали, икки қиз ва икки ўғилнинг меҳрибон онаси ҳисобланади. Биз у кишига Аллоҳ таолодан машаққатли, аммо шарафли меҳнатларида сабр-қаноат, куч-қувват тилаймиз. Динга ва Қуръонга қилаётган хизматларини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло икки дунёда ҳам ажрларини кўпайтириб берсин. Омин.

Muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Орамизда юзлари мунаввар, пешоналари нурли, вақтлари баракали бўлган бахтиёр инсонлар тоифаси мавжуд. Агар давоми...

08:02 / 11.10.2017 5384
Ассалому алайкум, азиз муслима опасингиллар Юртимизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Ушбу муносабат давоми...

18:53 / 11.12.2016 8527
26 ноябрь, 2016 йил Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

07:49 / 20.03.2017 6474
Оёқ таги ва товоннинг ёрилиши оёқнинг таг қисми ва унга яқин бўлган товон атрофларида, терининг қаттиқ давоми...

01:44 / 12.12.2016 10535