Қурбон ҳайити тарихига бир назар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу байрамнинг пайдо бўлиш тарихидан хабардор бўлган одам жаҳолат, ширк, куфр, зулм билан илм, иймон, Ислом, адолат ўртасидаги шиддатли курашларга гувоҳ бўлади. Бундан беш минг йиллар муқаддам яшаб ўтган пайғамбарлар отаси ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом замонларида бутун олам ширку куфрга тўлиб кетган бўлиб, у кишининг қавмлари жуда кўп «худо»ларга сиғинар эди.

 Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг хоҳиши ва амри билан ёшлик чоғлариданоқ, ўз қавмларини ширк ботқоғидан қутқаришга, инсонларни якка Аллоҳниниг Ўзига ибодат қилишга чақирдилар. У Зотнинг бутун умрлари тинимсиз Аллоҳнинг йўлига даъват билан ўтди. Бу ишнинг муқобилида буюк бобомиз кофирлар томонидан доимий қаршилик, зулм ва озорлар кўрдилар. Гулханга улоқтирилдилар. Юртларидан қувғин қилиндилар. Зулм ва балолар ҳам у Зотнинг даъват ва ҳаракатлари янглиғ тўхтовсиз келаверди.

Аммо Аллоҳ йўлидаги машаққат ва меҳнатдан у кишини ҳеч нарса тўса олмади. Фақат шуларнинг ўзигина эмас. У Зот одамлар томонидан келган азиятларга қандай сабр қилган бўлсалар, Аллоҳ томонидан бевосита келган синовларни ҳам чиройли қабул қилдилар. Энг катта синов шу бўлдики, у инсон Аллоҳнинг амрига итоат қилиб, жондан ширин фарзандлари Исмоилни Унинг йўлига худойи қилиш учун сўйишга киришдилар. Аллоҳга бўлган чин иймон ва садоқатларини амалда исботладилар. Ниҳоят, самодан у Зотнинг устларига Роббул оламиннинг олқиш ва таҳсинлари ёғилди.

Бу ҳақда Аллоҳ бизга шундай хабар қилади: «Биз, Эй Иброҳим, сиз тушингиздаги ваҳийни беками-кўст бажо этдингиз, деб унга нидо қилдик». (Ас-Соффот, 104-105)

Бу бало-синов шунақа ҳам қаттиқ имтиҳон бўлдики, дунёда Аллоҳга бўлган иймон ва муҳаббатнинг қанчалик рост ва самимий эканини аниқ кўрсатиб берадиган бундан ортиқ синов йўқ эди. Аллоҳ ҳам шунга ишора қилиб айтадики, «Албатта, жуда ҳам очиқ имтиҳон мана шудир!». (Ас-Соффот, 106)

Бу имтиҳон сўнгида эса Исмоилни қурбонлик қилишга буюрган Зотнинг Ўзи уларни, ота-болани оғир машаққатдан озод қилди. Исмоил алайҳиссаломнинг ўринларига қўчқор қурбонлик қилишни буюрди. Аллоҳ айтади: «Биз уни улкан қурбонликка алмашиб олдик». (Ас-Соффот, 107)

Қўй ўзи оддий ва кичик бир жонивор эса-да, Исмоилдек буюк иймонли инсоннинг ўрнига қурбонлик қилингани учун Аллоҳ уни улкан қурбонлик, деб таърифлади. Ана шундан бери бу кун мўминлар томонидан қурбонлик айёми сифатида байрам қилинадиган бўлди. Биз мусулмонлар ҳар йили шу кун келганида отамиз Иброҳим алайҳиссалом ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиб, қўй, мол ва туялар сўйиб, шукроналар бажо қиламиз.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvbo7e2eKb7E4embed

10:44 / 13.08.2018 4348
embedhttpswww.youtube.comwatchvW4OnpqGZSTsfeatureyoutu.beembed

09:50 / 09.12.2016 4479
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, «Азиз», «Карим», давоми...

16:00 / 17.11.2016 5475
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Исломда поклик иймондандир. давоми...

16:20 / 29.12.2016 4545