Қозоғистонга Қуръон мусҳафининг ноёб нусхаси олиб келинади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британия музейида сақланиб келаётган султон Байбарис Қуръонининг нусхаси Қозоғистонга олиб келинади. Ҳозирда мусҳафнинг электрон нусхасини олиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. «Кейинги саҳифани оч» лойиҳаси доирасида Англияда қадимий китоб ва қўлёзмаларнинг электрон  нусхаларини яратиш ишлари йўлга қўйилган.

«Қозоқ халқи тарихини бирма-бир йиғар эканмиз, бу каби ноёб китобнинг электрон нусхасига эга бўлиш борасида музокаралар олиб  боряпмиз. Мусҳаф кутубхонамиздаги китоблар музейининг нодир экспонатига айланади, дея умид қиламиз», – деб тушунтирди Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонасининг раҳбари Умутхан Муналбаева.

Султон Байбарис Қуръони 1304-1306 йилларда Қоҳирада етти жузда чоп этилган ҳамда мамлуклар қабиласи ҳукмдори шарафига номланган. Бу ажойиб китоб ҳаттоки Британия  кутубхонасининг улкан коллекцияси орасида ажралиб туради. У нафақат гўзал безаклари, балки бой тарихи билан ҳам фарқланади.

Мусҳафни ўша вақтдаги юқори лавозимга эга бўлган сарой амалдори Байбарис ал-Музаффар Рукн ад-Диннинг буюртмасига биноан, хаттот-котиб Муҳаммад ибн ал-Воҳид, рассомлар Муҳаммад ибн Мубадир, Ойтуғди ибн Аллоҳ ал-Бадри ва ҳоказолар яратишган. Кейинчалик бу буюртмачи амалдор султон Байбарис II Миср мамлуклари ҳукмдори бўлган.

манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
   Мен сизга мақоланинг учинчи қисмини етказаётган бир пайтимда аллақачон ижтимоий тармоқдаги профилимни, давоми...

06:39 / 01.03.2017 4840
Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғ неъматлардан бири давоми...

17:32 / 25.01.2017 5334
Жума куни ғусл қилишнинг фазилатлари жуда кўп ҳадисларда таъкидланган. Ғусл қилаётган вақтда жума куни давоми...

03:59 / 26.01.2017 3776
Хадича Гунеш Голландиянинг Амстердам шаҳрида туғилган. Ижтимоий Академия мутахассиси. 21 ёшида турк давоми...

10:36 / 09.11.2016 2811