Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга)

Сизни уммат қайғулари эзиб қўйди, Қалбингизнинг ҳаловатин бузиб қўйди, Юрагингиз томирларин узиб қўйди, Бугун қўйиб келдик, мана, қабрингизга, Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга. Сув қадрини сувсиз қолган билар экан, Нур қадрини кўзсиз қолган билар экан, Бу гуноҳни қандай ювиб бўлар экан? Бизлар шерик бўлолмадик дардингизга, Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга. Уммат учун қанча хизмат қилмадингиз?! На ҳаловат ва на роҳат билмадингиз, Сизга ўхшаб бир оз ҳиммат қилмадик биз, Қойил бўлиб юрдик тоғдек сабрингизга, Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга. Майда-чуйда саволларни бериб-бериб, Вақтингизни ўғирладик билиб туриб, Ўзимиз ҳам бир қўймадик китоб кўриб, Билиб-билмай озор бердик қалбингизга, Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга. Сиз кетдингиз ортингиздан олам йиғлар, Отам, онам, менга ҳамдард болам йиғлар, Дардлар тўла юрак-бағрим алам тиғлар, Зорман энди сиздан қолган гардингизга, Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга.

 Алоуддин Неъматов

Мавзуга оид мақолалар
Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабрь куни Татаристон пойтахти Қозон давоми...

05:19 / 01.12.2016 2702
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, давоми...

04:25 / 22.05.2017 3600
Ёмғир шивалаб ёғар, кун анча совуқ бўлганидан ҳамма тезроқ манзилига етиб олишга ҳаракат қилар эди. Мен ҳам давоми...

16:34 / 02.02.2017 9112
13 . « ». ». . Ўн учинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

17:01 / 23.05.2018 3886