«Одамларнинг кўпчилиги шундай қилади»

0 1 188

Агар бирортаси билан бир масала устида баҳслашсангиз, у сизга «Одамларнинг кўпчилиги шундай қилади», дейди. Сиз уларга шундай денг:

Қуръони Каримда «одамларнинг кўпчилиги» деб васфланган оятларни қидириб кўрдим ва қуйидагиларни топдим:

— Билмайдилар, шукр қилмайдилар, иймон келтирмайдилар.

Яна Қуръондан «уларнинг кўпчилиги» сўзини қидириб, қуйидагиларни топдим:

— Фосиқлар, жоҳиллар, ақл ишлатмайдилар, эшитмайдилар.

Ва сен Аллоҳ таоло зикр қилган «камчилик» тоифасидан бўл:

— «Ва шукр қилиб, ибодат қилувчилар камчиликдир».

— «Ва у билан фақат озчиликларигина иймон келтирди».

— «Аввалгилардан кўпчилик. Ва охиргилардан озчилик».

Шундай экан, кўпчилик ҳар доим ҳам ҳақ бўлмайди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply