Мусулмон киши БМТда инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссар бўлди

0 275

БМТ бош Ассамблеяси Иордания шаҳзодаси Зайд ал-Ҳусайнни инсон ҳуқуқлари бўйича бош (олий) комиссар қилиб тайинлади. Ҳозирги пайтда Иорданиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси бошлиғи бўлиб турган Зайд ал-Ҳусайн, инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссарлик лавозимини сентябрда расман эгаллайди. У бу лавозимни Жанубий Африкалик Нави Пиллейдан қабул қилиб олади.

«Мен Осиё минтақасидан, шунингдек, мусулмон ва араб оламидан чиққан биринчи бош комиссар бўламан», дея таъкидлади шаҳзода Зайд БМТнинг бош ассамблеяси қошидаги нутқида.

Islam.ru сайтидан олинди.
Муслима Робиъа

Баҳам кўринг

Leave A Reply