Муслима аёл “Замонамиз онаси” дея аталди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Имконияти чекланган тўрт нафар фарзандни тарбиялаётган муслима аёл Садет Живил “Замонамиз онаси” дея эътироф этилди. Катта ҳамда сахий қалб эгаси бўлмиш бу аёлга мазкур унвон Истамбулнинг Кючюкчекмедже тумани ҳокимлиги томонидан Оналар куни арафасида тақдим қилинган.

Садет Живил фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилаётгани сабабли улар учун ҳам ота, ҳам она бўлди. Аёлнинг ўзи қандли диабет касаллигидан қийналса-да, ҳормай-толмай болаларининг барча эҳтиёжлари ҳақида қайғуради ва уларни чексиз яхши кўришда давом этади. Ҳаётдаги келишмовчиликларни оила биргаликда бартараф қилишга ўрганишган. 

58 яшар Садет Живил турмуш ўртоғини ўн йил аввал йўқотган. Унинг айтиб беришича, оиласига бахтсизликлар бирин-кетин ёғила бошлаган: «Аввал фарзандларим соғлом эди, кейин эса юриш ҳамда гапириш қобилиятларини йўқотишди. Тўшакка михланиб қолдилар. Кўрсатмаган шифокорларим қолмади, аммо ҳаммаси натижасиз эди. Ҳозирда ёлғиз ўзим уларга қарайман ва барча ишларда Аллоҳга таваккал қиламан».

Давлат томонидан бериб бориладиган катта бўлмаган нафақа учун аёл маҳаллий идорага ўз миннатдорчилигини билдиради. Қариндошлари узоқда яшагани туфайли болаларга қарашда кўмаклашолмайдилар. Садет Живил Яратгандан фақатгина мустаҳкам соғлик сўрайди. «Мендан бошқа ким ҳам фарзандларимни парваришлайди?» дейди у.

«Йил онаси» мукофотининг тақдирлаш маросими ҳар йили ўтказиб борилади. Мазкур унвонга ўз болалари учун кўплаб меҳнат қилаётган аёллар сазовор бўладилар. Бироқ Истамбулнинг туман ҳокимлиги берилаётган бу йилги мукофотни Садет Живилнинг чексиз яхшилиги ва матонати учун «Замонамиз онаси» дея номлашга буйруқ берган.

http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/nashi-novosti/16227-musulmanka-nazvana-materyu-veka

Мавзуга оид мақолалар
Асаларилардан ўрганишимиз мумкин бўлган 6 ҳаётий сабоқ. Аллоҳ таолонинг ожиз, митти ва мўъжиз махлуқи давоми...

12:37 / 24.02.2017 8294
Афсуски, кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар давоми...

15:57 / 06.03.2017 5282
Нигериянинг мусулмон пешқадамлари султон Сокото Саад ҳожи Абубакр III бошчилигида ҳукуматга ҳаж давоми...

14:33 / 12.02.2017 2917