Mуҳаббатим ва ихлосим баланд эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Аввало, муҳтарам шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг яқинларига Аллоҳ сабр берсин, шу қаторда бизларга ҳам. Менинг муҳтарам шайх ҳазратларига бўлган муҳаббатим ва ихлосим баланд эди. Гарчи юз кўрмаган, қўлларидан бир бор тутмаган бўлсам-да, ҳазрат доим ҳар бир саволимга гўзал тарзда жавоб бериб, дардимга малҳам бўлардилар. Чет элда юрган биродарларим олдида ҳазратни фахр билан эслаб, ҳар бир сўзларини уларга сўзлаб юрардим. Бундан мендек фахрланган инсонлар минглаб бўлсалар керак. Эҳтимол, ҳаттоки ҳазратни улардан қизғанган ҳам бўлар эдим. Доим уларни соғиниб, Ватанга қайтсам, албатта, орқа сафдан бўлса ҳам, дийдорларига тўяман, деб ният қилиб юрардим. Аллоҳ уларни раҳматига олсин. Айтмоқчи бўлган гапим шу эдики, бир кун ярим тунда уйғониб кетдим. Ҳазрат кўп тунги намоз фазилати ҳақида гапирардилар. Ўша тунда нафл намоз ўқиб, бироз Қуръон тиловат қилиб, тонгга яқин кўзим илиниб, туш кўрибман. Тушимда тишим тўкилибди. Ҳайрон бўлиб қолганими кўрган одамлар «Нега ҳайрон бўласан, ахир тиш тўкилади-да» дейишибди. Мен уларга «Йўқ, бу тишим соғлом эди, ишонинг, соғлом эди!» деб, уйғониб кетдим. Чап томонимга туфладим, юрагим тез уриб, хавотир босаверди. Хаёлимга ҳазрат келиб, шу заҳоти «Islom.uz» сайтига кириб, бу ҳақда маълумот олмоқчи эдим, ҳеч киролмадим. Шу пайт ҳазратнинг вафотлари ҳақидаги хабарни сайт орқали кўриб, ўзимни қўярга жой топа олмай, кўзимдан тинимсиз оққан кўз ёшлар билан бомдод намозини адо этдим. Ҳозир ёзганларим ноўрин бўлса, узр. Ишонинг, ўзимнинг аҳволимни кўриб, сиз, яқинларига дўстларим номидан ҳам ҳамдардлик билдирмоқчиман. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.  

Нодир Муллажонов

Мавзуга оид мақолалар
Одамлар орасида йўллар очилиб Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун юзланган кишилар бор. Ҳозир бу ерда ҳажга давоми...

06:54 / 13.02.2017 3833
Фуқаҳоларимиз, «Закот мусулмон, балоғатга етган, оқил, ҳур, махсус нисобга ва шартларга эга мол соҳибига фарз давоми...

08:36 / 07.10.2016 4449
Бир фараз қилинг, биз Қуръони Каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, давоми...

14:34 / 24.12.2016 2637