Москвада Confession Fasion Day — Ҳижоб куни тадбири ўтказилди

0 5 710

    1 февраль куни Москвада  IRADA  диний  либослар бренди  CONFESSION FASHION DAY  номли кенг кўламли тадбирни    ўтказди. Ушбу тадбир 3 та муҳим саналарга бағишланди. Биринчидан, бу кун Бутунжаҳон Ҳижоб Куни сифатида нишонланади. Иккинчидан, ушбу якшанбада  «Я — Россия» номи остидаги  Умумроссия лойиҳаси «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  номли умумхалқ ҳаракатига старт берилди. Учинчидан, роппа-роса  бир йил олдин 1 февраль куни, Москва марказида биринчи диний либослар магазини IRADA  очилган эди.

   Ушбу тадбир асосида «Я-Россия» лойиҳаси  тақдимоти,  ҳижоб ўраш маҳорат мактаби (мастер класс),  «looks for selfie» учун либослар, хайрия аукциони, видеороликларни суратга олиш режалаштирилган эди.

   CONFESSION FASHION DAY тадбири Москва Мусулмонлари Иттифоқи, «Мусульманка» журнали, «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  ҳаракати,  Бутунжаҳон «Аиша» номидаги хотин-қизлар клуби  томонидан  ташкил қилинди.

islam-today.ru сайтидан олинди.

Муслима Робия тайёрлади. 

Баҳам кўринг

Leave A Reply