Расулуллоҳдан бир сўранг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Ичимизда Набий бўлса, муаммоларимиз ҳал бўлар» Бу ажойиб фикрларни бир ғайридин адиб айтар.

Муҳаддислар юртиданмиз, бироқ бошимиз ганг юрар. Агар саволингиз бўлса, Расулуллоҳдан бир сўранг.

Кундалик ташвиши ила югургаймиз у ён-бу ён, Ибодатни чала қилиб, нафснинг ғамин қўймай бир он. Бошимизга кулфат келса, қидирамиз йўлин миллион, Агар саволингиз бўлса, Расулуллоҳдан бир сўранг.

Гоҳо қийнар биримизни танамизга етган азоб, Гоҳо билмас баъзи бирлар надур гуноҳ, надур савоб. Интернетга шўнғир баъзи топарман деб ундан жавоб. Агар саволингиз бўлса, Расулуллоҳдан бир сўранг.

Уюштирманг бўлар-бўлмас хосиятсиз зиёфатлар, Ҳарид қилманг беҳудага қўша-қўша зеб-зийнатлар. Бир қозон таом ҳаржига олинг тафсир ва ҳадислар, Агар саволингиз бўлса, Расулуллоҳдан бир сўранг.

Яратганга ҳамдлар бўлсин – олимлар бор ичимизда, Яратганга ҳамдлар бўлсин – нуримиз бор кўзимизда, Тафсир, ҳадис, фиқҳ илмидан бор китоб ўз тилимизда. Агар саволингиз бўлса, Расулуллоҳдан бир сўранг.

Мавзуга оид мақолалар
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бир аёл уйидаги таомдан исроф қилмаган ҳолда инфоқ қилса, унга инфоқ давоми...

17:28 / 29.08.2023 1103
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи давоми...

06:22 / 10.05.2017 2660