Сунъий урчитиш ҳақидаги қарордан кўчирма
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.

 Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.

Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.

Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.

Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича,  даволанаётган аёлга муслима табиба қарасин.

Кифоя китобидан 3 жуз

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 250 гр маргарин. 45 ст. ун. 1.5 ст. шакар. 50 гр шоколад. 1 ст. сметана 4 та тухум 1 ст. ёнғоқ Крем 1та давоми...

08:03 / 29.11.2016 3485
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга давоми...

15:52 / 14.10.2016 5406
 Аёл зотини иффату латофат тимсоли этиб яратиб, унинг ушбу аслиятини асрабавайлаш ҳамда уларни жаннатнинг давоми...

09:33 / 04.12.2018 2159