Ҳаётда бахт-саодатга қандай эришамиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бахтиёрлик ирсий омиллар ила таъсир қиладиган хусусиятдир.  Худди қондаги холестерин миқдорини кўтарилишига ўхшайди.  Лекин холестерин миқдорининг  кўтарилиши озуқа ва жисмоний машқлардан ҳам бўлади. Бахтиёрлигимиз эса  шахсий бошқарувимиз орқали амалга ошади.  Сизларга ҳаётингиздан розилик даражасини кўтарадиган  баъзи ўзгармас қонунларни келтирамиз.

  1. Доимо бахтни ҳис қилиш фақат молиявий ютуқлар билангина амалга ошмайди. Инсон табиий ҳолатларнинг ўзгариши орқали роҳатланади ёки бўлмаса бахтсиз бўлади.  Бундай ҳолатлар бойлик келганида ёки бўлмаса уни қўлдан чиқарганда ҳосил бўлади. Соғлиқ ҳам бир бахтдир. Унинг  йўқлиги бахтсизликнинг туғилишига сабаб бўлади. Ютуққа эришиш соғлиқ билан ёки бўлмаса кучли хоҳиш билан ҳам амалга ошади.  Лекин булар ҳам бахтни кафолатламайди.
  2. Вақтингнинг ҳокими бўл. Инсонлар доимо ўз ҳаётларининг  ҳокими бўлганларида, ўзларини бахтиёр сезадилар. Бу кўпинча вақтларни намунали бошқаришдадир. Вақтни намунали бошқариш,  асосий йўналишни яхши шаклда  белгилаб олишга ёрдам беради. Албатта, кўпчилигимиз кун давомида  қиладиган ишларимизни кучимиз етмайдиган даражадаги узун рўйхатга битиб оламиз. Охири муваффақиятсизликка учраймиз. Бир кунга юклаган ишларимизни аслида бир йилга бўлишимиз яхшидир. Ҳар куни оз-оздан бажарсак, муваффақият қозонамиз.
  3. Бахтиёр бўлишни ўз тасарруфимизга олиш. Баъзида зеҳнимизда муайян ҳолатларни гавдалантирамиз. Баъзида юзимизга табассум югурса, ўзимизни бахтиёр сезамиз. Лекин  пешонамизни тириштирсак,  юзимиз маҳзунга ўхшаб кўринади.  Агар юзимиз хотиржам кўринса, ўзимизни бахтиёр сезамиз.  Яхши ишларнинг  юзага келиши ҳаракатлар билан бошланади.
  4. Ҳаракатга ҳаракатни эргаштириш. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Машқларни сиҳатни яхшилаш учун эмас, балки  ғамгинлик ва нотинчликдан  халос бўлишнинг оддий кўриниши сифатида қабул қилиш. Файласуф Афлотун айтганидек, соғлом танда – соғ ақл.
  5. Уйқудан етарлисини олинг. Одамлар бахтиёрликни фаол ва тиришиб яшашда деб биладилар. Лекин улар шу билан бирга, уйқуларига ҳам алоҳида эътибор беришади. Яхши ва ўз вақтидаги уйқу фаолликни янгидан бошлашнинг асосий гаровидир.  Кўпчилик инсонлар кам ухлаш оқибатида, ҳаётларида салбий оқибатларга дучор бўлмоқдалар.
  6. Яқинлар билан алоқани яхшилаш. Яқин дўстларингизнинг ишларига эътиборли бўлинг, уларнинг ташвишли вақтларида ёнларида туринг, ишончларини қозонинг. Бу руҳий ва жисмоний озуқадир. Яқинлар билан алоқани яхшилашга доимо урунинг. Буни яқин қариндошлардан бошлаш яхши. Уларга лутф билан муомала қилинг, кўмаклашинг ва улар билан бирга вақтингизни мароқли ўтказинг.
  7. Одамларга бўлган ғамхўрлигингизни кучайтиринг. Саховат тўла қўлларингизни  муҳтожларга чўзинг ва уларнинг эҳтиёжларини қондиришга қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг.  Бахтиёрлик,  бошқаларга ҳадялар бериб, уларнинг бахтиёр юзларини кўришдир. Аммо фақат ҳадяларни бериш эмас, балки яхшиликлар қилиш ҳам, одамларга бахт улашиш ҳам бахтиёрликнинг омилидир.
  8. Матонатли, сабрли ва азму қарорли бўлинг. Ҳар куни одамларда ҳаётдан миннатдорлик ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилинг. Бунда саломатлик, дўстлар, оила, илм, қизиқиш каби табиий ҳолатлардан мамнун бўлиш ҳиссини уйғотишнинг ўзи кифоя.          
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг улуғ неъматлари ҳар он инсонларга бериб турилади. У неъматлар шунчалик кўпки, уларни санаб давоми...

09:43 / 27.12.2016 2879
18 декабрь 2018 йил санасида Grandtalim ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб давоми...

10:01 / 19.12.2018 2269
Ислом дини бешта рукн устига барпо қилинган. Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу давоми...

15:16 / 06.12.2019 2560
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга мерос яна бир суннат амал ўз илмий тасдиғини топди. давоми...

06:34 / 27.12.2018 2191