Туғма ақл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир нарсанинг мавжудлик ва йўқликдан, мавжудлик эса содир бўлишлик ёки азалийликдан холи бўлмаслиги, икки зид нарсанинг жамланиши мумкин эмаслиги ва бир рақами иккидан камлигини билишга ўхшаш инсондаги бошланғич билимни идрок этишни туғма ақл дейилади.

Илмнинг бу тури соғлом ва ақли комил кишида бўлмаслиги мумкин эмас. Агар у мазкур икки турдаги зарурий билимларни идрок қилса, у ақли комил кишидир.

«Ақл» сўзи туяни тушовлаш маъносини ҳам билдиргани учун ақл, деб номланади. Чунки тушов туяни қочмоқчи бўлганида, қочиб кетишига йўл қўймаганидек, ақл инсонни ярамас ва қабиҳ хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришдан қайтаради. Шунинг учун Омир ибн Абулқайс: «Қачонки ақлинг сени нолойиқ нарсадан қайтара олса, сен ақллисан», деган.

Ақл хусусида айтилган бу сўзни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис қўллаб-қувватлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ақл ҳақ ва ботилни ажратадиган қалбдаги нурдир».

Ақлнинг жавҳар эканини инкор этган тоифа ақл ўрни қалбда, деган фикрни ёқлашади. Чунки қалб барча илмлар маҳалли (ўрни)дир. Аллоҳ таоло: «Ахир улар (Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун идрокли қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур» (Ҳаж, 46).

Бу оят, биринчидан, ақл илм, иккинчидан, ақлнинг ўрни қалбдир, деган икки фикрга далолат қилади. Аллоҳ таолонинг: «Идрокли қалблар», деган сўзида икки хил таъвил бор: биринчиси, у (ақл) туфайли биладилар, иккинчиси у (ақл) туфайли ибрат оладилар. Булар туғма ақл тўғрисида айтилган фикр-мулоҳазалардир.

«Адабуддунё ваддин» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойидан бошлаб эътиборингизга ҳар куни машҳур қория Ҳожар Бусақнинг тиловатларидан намуналар бериб давоми...

10:59 / 05.05.2019 1699
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб ебичганда, қорнига ёки димоғига терисининг давоми...

09:37 / 18.11.2016 3725
САВОЛ. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг «Муснад» китобларида «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Жабла ибн давоми...

15:13 / 24.11.2016 3132
Янги лойиҳа  ЯНГИ АСР ОЛИМИ  Аллоҳ таоло то қиёматга қадар ҳар юз йилда бир олим чиқариб туради, дейишади. давоми...

08:58 / 16.01.2018 4047