Балоғат ёшидаги ҳолатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Тарбиявий муносабатларда  балоғат ёки бошқача айтганда ўтиш ёши ҳар доим энг қийини бўлиб келган. Бу муаммолар  жинсий етилишнинг руҳий-жисмоний рад этиш ўлароқ кўринади. Организмнинг шиддатли ўсиш ва физиологик қайта қурилиш даврида ўсмирларда  безовталик, юқори даражада таъсирчанлик, ўзига нисбатан паст баҳо бериш юзага келиши мумкин. Айни ёшда кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, ҳиссий беқарорлик, хурсандчиликдан хафагарчиликка бесабаб ўтиб қолиш ҳолатлари учрайди. Ота-онага нисбатан ўта талабчан бўлиш ва ўзидан қониқмаслик авжи палласига чиқади. Ўтиш ёшидаги фарзандлар онгида катталарга нисбатан ўзгача қараш пайдо бўлади, айни ҳолда улар ўзларини катта деб ҳисоблай бошлайдилар. Жисмоний жиҳатдан анча катталарга ўхшаб қолгани билан, биз ҳали бу болаларга худди тенгдошларимизга қилгандек муомала қилмаймиз, уларни бола деб биламиз. Худди шу ҳолат уларнинг норозиликларига сабаб бўлади.  Айни шунинг учун ҳам улар ўз ҳуқуқлари, мустақилликлари учун кураш бошлашади. Худди шу сабабли ота-она ва фарзанд ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади. Натижада ўтиш ёшидаги инқироз ҳолати юзага келади. Бу инқирознинг моҳияти шундаки, унда ўсмирликка хос хатти-ҳаракатлар муносабатини кузатиш мумкин: эмансипация, тенгдошлар билан гуруҳланиш, хобби. Эмпансипация муносабати. Бу ҳолатда ўсмир катталарнинг ғамхўрликлари, назорат қилишлари, бош- қош бўлишларидан қутулгиси келади.  Айни интилиш эса ўз мустақиллиги, шахсий «мен»и борлигини исботлашга бўлган ҳаракат сифатида баҳоланади. Бу муносабат қуйидаги ҳолатларда кўриниши мумкин: умумқабул қилинган меъёрларга бўйсунмаслик, ахлоқ- одоб қоидаларини тан олмаслик, катта авлод вакилларининг маънавий қадриятларини менсимаслик. Арзимас ғамхўрлик, хулқини ҳаддан зиёд назорат қилиш, эркинлигини чеклаш орқали жазолаш балоғат ёшидаги фарзанд ва ота-она ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашувига сабаб бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ  улар кўпинча мактабдан қочишади, тунги сайрлар уюштиришади ва ҳатто дайдиларга ҳам айланишади(яъни уйдан батамом кетиб қолишади). Кейинги мақолаларимизда, иншааллоҳ, хобби ва гуруҳланиш ҳолатлари ҳақида тўхталамиз.

Умму Муҳаммад Билал 

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма, инний асалукал давоми...

17:37 / 01.07.2023 1434
«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб давоми...

15:26 / 09.01.2017 4163
  Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома   У ЗОТ ТАОЛОНИНГ «АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА давоми...

03:37 / 27.02.2017 6073
Эй мусулмон биродарим,  Набий алайҳиссалом тунги намозга туришга одамларни қизиқтирганлар ва рағбат давоми...

13:56 / 01.02.2017 14674