Мадҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақ ризосини тилаб ҳижоб тутган қизлар,

Халқнинг эмас,Холиқ лутфин кутган қизлар,

Ҳақ ишқида нозин ичга ютган қизлар,

 Пок қалбингиз чин илоҳий ҳислар тўлсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ёт назардан қочиб парда тутиб юзга,

Ўтганингиз ростдир Ҳақ ҳимоясига,

Энди ҳатто тош отсалар, тегмас сизга,

Сизга зулм истаганлар ўзин тийсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Бу не файзу барокатким, сирларга бой,

Мисли булут аросида кулгандай ой,

Ор-ҳаёга бурканибди ойдай чирой,

Кийим кийган, «яланғоч»лар рашкда куйсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ориятли ой юзларни тусган парда,

Бир чиройни товлабди минг бор чиройда,

Ёмон кўздан асрасин Аллоҳим ҳар жойда,

Бетавфиқлар, майли, нима деса, десин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Муҳофаза этиб ўзин ёт назардан,

Маҳрамларни қутқардингиз жаҳаннамдан,

Ҳақ лутфига сазовордирсиз чиндан ҳам ,

Очиқ-сочиқ юрганлар ҳам эсин йиғсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Дунё – синов, Ҳақ йўлида собит қолинг,

Хатарлардан эсон-омон ўтиб олинг,

Жаннат узра бунда поёндозлар солинг,

Аллоҳ ўзи сизга чин бахт ато қилсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

 
Мавзуга оид мақолалар
Баданни ғизо, яъни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди. Организмнинг ўсишига замин ҳозирлайди.Моддалар давоми...

16:20 / 04.11.2023 1060
Бу синдром ҳақида шундай ривоят юрадиБир киши соҳилда кезиб юраркан, балиқ тутаётган балиқчини кўриб, унинг давоми...

22:45 / 11.12.2020 2717
Баҳраманд бўлинг Арпабодиён томоғингизда қуришни сезсангиз, унинг меваларини чойга қўшиб ичишингиз давоми...

07:43 / 01.02.2017 6483
Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг ишларини енгиллаштиради. Болаларга давоми...

19:06 / 01.03.2023 1963