Болгария Президенти ифторлик дастурхони ёзди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болгария Президенти Росен Плевнелиев мусулмонлар жамоаси учун ифторлик дастурхони уюштирди. Бу коммунистик тизим бошқаруви учун ҳукумат томонидан қўйилган тенги йўқ ва ақл бовар қилмайдиган қадамдир.

«Дини ва тилидан қатъи назар, бизнинг ота-боболаримиз бир ерда туриб, бир жойдан сув ичишган»,– деб айтди Болгариянинг бош муфтийси Алис Ҳожи 3 июльда ўтказилган ифторликда. Унинг таъкидлашича , бундай ўзаро қўшничилик алоқалари давлатда ҳозирги кунгача сақланиб келинмоқда. Президент Плевнелиев мусулмонлар жамоасига Болгарияда яқин кунларда бўлиб ўтган кучли сув тошқини пайтида, Православ Черкови билан бир қаторда, қилган дуолари¸ шунингдек, табиий офат оқибатларини бартараф этишда православ монастирларига кўрсатган ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Муфтий эса ўз навбатида Болгария ҳукуматини халқ ўртасида озод диний эътиқодни таъминлаб бераётганидан миннатдор бўлди. Яна муфтий Софияда ягона бўлган масжид ҳамма мусулмонларни сиғдира олмаётганлигини, давлат ҳукумати пойтахтда масжидлар сонини кўпайтириш масаласини кўтариб чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтди. Президент саройида ўтган байрам ифторлиги ― Болгарияда коммунистик тизимнинг қулаганидан сўнг, 25 йил ичида давлат ҳокимиятининг 1,5 миллионлик туб мусулмон аҳолисига муносабатининг ўзгарганлигининг ёрқин далилидир. Расмий маълумотларга қараганда, Болгарияда мусулмонлар 12 %ни ташкил этишади. Улар, асосан, турк-усмон авлодларидир. Шу билан бир қаторда, мусулмонлар ташкилотининг тасдиғига қараганда, Болгариянинг 7,8 млнлик аҳолисидан деярли чорак қисми Ислом динига эътиқод қилади.

Манба: http://www.onislam.net/english/news/global/474623-bulgaria-president-hosts-muslims-iftar.html, http://islam.com.ua/news/18173-2014-07-04-16-32-26 Mehr anzeigen

Мавзуга оид мақолалар
Биз дунёдан кетар бўлдик,Қолганларга салом бўлсинБизлар учун хайр дуоҚилганларга салом бўлсинАжал букди давоми...

17:58 / 23.11.2022 2806
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хизмат қилган кишига хизмат қилар эдилар. Қуллари, чўрилари давоми...

19:59 / 29.09.2023 1248
Қуръони Каримни ўқиб ўрганиш ва унга амал қилиш олий саодатдир. Бу саодатга эришиш учун энг биринчи босқич давоми...

18:57 / 22.06.2022 8498
Ислом  тинчлик ва бағрикенглик динидир «Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, давоми...

15:25 / 18.03.2017 5547